1995: Ёқилғисиз нефт мустақиллиги ва 'чўнтак партиялар'нинг туғилиши

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Бундан роппа-роса чорак аср муқаддам Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган эди.

74 йил давом этган шўролар асорати сўнггида қонсиз эришилган мустақиллик Ўзбекистонда "Оллоҳнинг инъоми", "энг улуғ ва энг азиз неъмат" сифатида эъзозланади.

Мамлакатнинг шўролар даврида Москва тайинлаган раҳбари, 78 ёшли Ислом Каримов эса мустақилликнинг расмий меъморидир.

Аммо ўзбек халқи мустақилликка эришгани ҳолда, озод ва фаровон ҳаётга эришмагани ҳақида афсус билан гапираётганлар ҳам оз эмас.

Мустақиллик эълон қилинган 1991 йилнинг августидан буён дунё XXI асрга, ахборот ва технология асрига қадам қўйди, Ўзбекистон эса ўз тарихини қайтадан ёзиб чиқишга улгурди.

Би-би-си солномаси мустақил Ўзбекистон тарихининг ёзилмаган саҳифаларини ҳам ўз ичига олган.

Мустақилликнинг тўртинчи йили президентлик муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилди.

Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимини ривожлантириш томон қадам ташлагандек бўлди: "Адолат" ва "Миллий тикланиш" партиялари тузилди. Аммо аксар таҳлилчилар ушбу партияларни "чўнтак партиялари" деб атайдилар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Ўзбекистонда ҳамон ёқилғи тақчиллиги кузатилади

1995 йил ғалла ва нефт мустақиллиги эълон қилинди. Бироқ ҳали ҳануз ун ва бензин четдан келтирилади.

1995 йилнинг муҳим воқеалари жамланган видеолавҳани YouTube каналимизда томоша қилинг

.Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

◾ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - http://bbc.in/2c00djI ёки BBCUZBEK

◾Instagram - BBC UZBEK

◾Twitter - BBC UZBEK

◾Odnoklassniki - BBC UZBEK

◾Facebook- BBC UZBEK

◾Google+ BBC UZBEK