Ижтимоий тармоқлар: "Путин ҳақиқий дўстимиз экан!"

Image caption Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, гул қўйган Путин ўзбекистонликларнинг меҳрини қозонди

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун 6 Сентябр куни Самарқандда бўлди.

Самарқандга ташрифи вақтида Владимир Путин Ислом Каримовнинг беваси Татьяна Каримова ҳамда кичик қизи Лола Каримова-Тиллаевага шахсан ҳамдардлик билдирди ва Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Ислом Каримовни дафн этилган Шоҳи-Зинда мажмуаси юқорисида жойлашган Ҳазрати Ҳизр қабристонида марҳумнинг қабри олдида тиз чўккан ҳолда қизил атиргулларни қўйди.

Путиннинг ташрифи Ўзбек оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилди. Шу куни Ўзбекистон каналида эфирга узатилган Аборот дастурида хам ташриф хакида репортаж намойиш этилди. Ижтимоий тармоқларда ташрифга оид хабар кенг муҳокама қилинди.

(Изоҳлар таҳрирсиз берилмоқда-таҳр)

"Офарин!!! Путин додамизга булган хурмати ва инсонийлик фазилатини яна бир бор исботлади. Додамиз бундан хам юксак хурматга лойик инсон эдилар," дейди Фейсбук фойдаланувчиларидан бири Гулчехрахон Шукуровна.

"2000 йилда Россия Президентлигига сайланганидан сунг, И.Каримов таклифига биноан Путин узининг биринчи чет эл ташрифи доирасида Узбекистонга келган эди!," эслайди Хикмат Зиядуллаев.

"Ҳақиқий дўстимиз экан Путин!," дейди Mavludaxon Axmedova.

"Яқиндагина ШОС ўтказилган кунлари биргаликда Театрал майдонидаги янги А.С Пушкин ҳиёбонида сайр қилиб юришган эди," дейди яна бир фойдаланувчи Farkhad Aliev.

Image caption Ислом Каримов билан видолашувда ҳам марҳумнинг оиласидан фақат унинг беваси ва кичик қизи Лола Каримова-Тиллаева қатнашган эди. Путин ташрифи пайти ҳам фақат улар билан учрашган.

Баъзилар нима сабабдан марҳумнинг фақатгина бир қизи маросимларда қатнашганини тушунишни хоҳлашган.

Жами Иброҳимов: "Инсонийлик бор бу одамда қайси миллат булишидан қатий назар."

"Ким нима деса десин лекин, Путин Отамизни инсон сифатида хам бебахо одам эканликлари учун.... Кадрдон ва жуда якин булишгани учун....Келди, келиши аник эди....Чунки Путин жуда фаросатли одам ... бизни Отамиздек.....," деган Rayhon Pirnazarova

Ulug'bek Rasulov шундай дейди: "Нимага дафн маросими ва ундан кейн фақатгина бир қизи? Балки мен курмай қолгандирман."

"Гулнора қани?," деган Alish Kurbanov

Gairat Djuraev хам "Гугуша қайга ғойиб бўлди?" дея савол берган.

Марҳум президентнинг катта қизи Гулнора Каримова ҳақида савол қолдирганларга Бусинка Бусинка шундай дейди: "Уни нима қиласизлар, ўзлигиси келишиб олишади."

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ◾ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - http://bbc.in/2c00djI ёки BBCUZBEK
  • ◾Instagram - BBC UZBEK
  • ◾Twitter - BBC UZBEK
  • ◾Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • ◾Facebook- BBC UZBEK
  • ◾Google+ BBC UZBEK
  • ◾YouTube - BBCUZBEK (http://bbc.in/2bHZ9nr)
  • ◾Skype - bbcuzbekradio
  • ◾bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.