2015: Тошкентни титратган жаноза

Фото муаллифлик ҳуқуқи COURTESY

Бундан роппа-роса чорак аср муқаддам Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган эди.

74 йил давом этган шўролар асорати сўнггида қонсиз эришилган мустақиллик Ўзбекистонда "Оллоҳнинг инъоми", "энг улуғ ва энг азиз неъмат" сифатида эъзозланади.

Мамлакатнинг шўролар даврида Москва тайинлаган раҳбари, марҳум президент Ислом Каримов эса мустақилликнинг расмий меъмори деб кўрилади.

Аммо ўзбек халқи мустақилликка эришгани ҳолда, озод ва фаровон ҳаётга эришмагани ҳақида афсус билан гапираётганлар ҳам оз эмас.

Мустақиллик эълон қилинган 1991 йилнинг августидан буён дунё XXI асрга, ахборот ва технология асрига қадам қўйди, Ўзбекистон эса ўз тарихини қайтадан ёзиб чиқишга улгурди.

Би-би-си солномаси мустақил Ўзбекистон тарихининг ёзилмаган саҳифаларини ҳам ўз ичига олган.

2015 йилнинг 11 мартида Тошкентда собиқ муфтий Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф дафн этилди. Жанозага 200 мингга яқин одам иштирок этди. Бу ўшангача мустақил Ўзбекистон тарихида кузатилган энг йирик дафн маросими эди.

Худди шу йили Ислом Каримов амалда 4 муддатга президент этиб сайланди. Лекин Ўзбекистон ҳукумати бу сайлов ва янги президентлик муҳлатига қонунийлик тусини беришга ҳаракат ҳам қилмади.

Шунингдек, Ўзбекистондаги Катта Оролни деярли қуриб битгани ҳам маълум бўлди. Денгиз ўрнида заҳарли саҳро қолди.

2015 йилга оид видеолавҳани BBCUZBEK нинг YouTube даги каналида томоша қилинг - https://www.youtube.com/watch?v=yMhoSlIHJC0

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишниистасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.