Мўсул учун жанглар қақшатқич тус олди

Image caption Шаҳар назоратини қайта қўлга киритиш учун жанглар 17 октябр куни бошланди.

Ироқ Бош вазири Мўсулда жанг қилаётган "Исломий Давлат" аталмиш жангариларни таслим бўлишга чақирган.

Журналистлар қаршисида гапирган Бош вазир Ҳайдар ал-Абадий: "ИД жангариларига айтадиганим, агар яшашни исташса, ҳозироқ қуролларини ерга қўйишсин", деб айтган.

Шаҳар шарқидаги жабҳа чизиғига борган Ҳайдар ал-Абадий ҳукумат кучлари бу курашдан "чекинмаслиги ва синмаслиги" айтган.

Бош вазир, шунингдек, Мўсул халқи тез орада "озод" бўлишига ишонч билдирган.

Қақшатқич қаршиликка қарамай, ҳукумат қўшинлари шанба куни Мўсул жанубидан 15 чақирим узоқдаги Ҳаммам ал-Алил минтақасини қўлга киритган.

Ҳарбий қўмондонлардан бири Раид Шакир Жавдат шаҳар маркази хавфсизлик кучлари назоратида эканини айтган, аммо жангарилар бутунлай қувиб чиқарилганми йўқлигини айтмаган.

Мўсул 2014 йил июнидан бери ИД назорати остида қолаётганди.

Шаҳар назоратини қайта қўлга киритиш учун жанглар 17 октябр куни бошланди. Ўша пайтда Мўсулда 1,5 миллион аҳоли қаторида 3000-5000 атрофида жангарилар борлиги тахмин қилинганди.

Image caption Шаҳардан минглаб одамлар қочиб чиқишган

Шаҳар ичкарисида ҳали ҳам миллиондан ортиқ одам қолиб кетгани айтилади.

Карен Аллен Мўсул шаҳри яқинидаги жамлоққа бориб, шаҳардан қочиб чиқишга муваффақ бўлган оила билан учрашган.

Бу ҳақдаги видеолавҳани BBCUZBEK нинг YouTube каналида томоша қилинг.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар