Ўзбекистон: энг узоқ тутқун Самандар Қўқоновни озод этиш қарори берилди

Самандар Қўқонов

Озодлик радиоси ва бошқа ахборот манбалари хабар тарқатишича, Ўзбекистоннинг энг узоқ вақт тутқунликда сақланган сиёсий маҳкуми Самандар Қўқоновни озодликка чиқаришга қарор қилинган.

"Охирги ажрим бекор бўлди¸ Самандар акани уйга олиб кетинглар" деб телефон қилишди", деб айтган Самандар Қўқоновнинг қариндошларидан бири.

24 ноябр куни Самандар Қўқонов Навоий вилоятидаги қамоқхонадан ўз уйига келди.

72 ёшли Самандар Қўқонов Ўзбекистон қамоқхонасида 23 йил 4 ой сақланди.

У 2016 йил октябрида озод этилиши лозим эди.

Бироқ яқинлари 7 октябрда Самандар Қўқонов устидан маҳкама бўлиб ўтгани ва қамоқ жазосига яна 3 йил қўшиб берилгани ҳақида мактуб олганлар.

Мактубда Самандар Қўқоновнинг муддатини узайтириш маҳкамаси Навоий вилоятидаги Зарафшон шаҳар судида бўлиб ўтгани ва Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 221-моддаси қўлланиб, жазо муддати яна 3 йилу 5 кунга чўзилгани хабар қилинган.

Тошкент вилоятидаги Чиноз нефтни қайта ишлаш корхонаси собиқ раҳбари, Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати Самандар Қўқонов 1993 йил ёзида қўлга олинган, унинг уйига вертолётда қуролли аскарлар ташланган эди.

Самандар Қўқоновни маҳкама давлат мол-мулкини талон тарож қилишда айбдор деб топган, 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этган.

Мухолифат эса Самандар Қўқонов марҳум президент Ислом Каримовни танқид қилгани ва "Эрк" демократик партиясини қўллаб-қувватлагани учун Каримовнинг шахсий душманига айланганини айтади.

2014 йили Самандар Қўқоновнинг илк қамоқ муддати тугаган, бироқ унга 3 йиллик муддати қўшиб берилган эди.

Маҳкама Қўқонов қўшимча муддатини 2 йилга туширган.

Ўзбекистоннинг муваққат президенти Шавкат Мирзиёев парламентга маҳкумларни амнистия қилиш, кўриб чиқиш жараёнида бўлган жиноят ишларини тўхтатиш таклифини киритгани Самандар Қўқоновнинг озодликка чиқишига умид уйғотган эди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси 12 октябрда Конституция қабул қилинганининг 24 йиллиги муносабати билан амнистия қабул қилган, авфда, шу жумладан, 60 ёшдан ошган маҳкумларни озод этиш кўзда тутилган.

Самандар Қўқонов: Биринчи рақамли сиёсий маҳбус видеосини

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар