Интернетни кулдирган икки ўзбек болакай

Фото муаллифлик ҳуқуқи YouTube
Image caption Сизда бу болалар ким экани ҳақида маълумот борми? Бизга хабар беринг

Ўзбек ижтимоий тармоқлари фойдаланувчилари орасида шу кунларда энг кўп баҳам кўрилаётган видеолардан бири икки ўзбек болакайининг ҳазил тасмаси бўлди.

Видеода жажжи икковлон таниқли ўзбек хонандаси Шоҳжаҳон Жўраевнинг "Дўндиққина" қўшиғига оғизларини қимирлатиб, қошларини учириб муқом қиладилар.

Болакайларнинг устбошсиз, фақат дўппи кийиб камера қаршисида ўтиришларига қараганда, видео ёз ойларида олинган.

Аммо, афтидан уни кимдир ҳозир улашишга қарор қилган.

"Дўндиққина" қўшиғни берилиб куйлаётган болакайларнинг иккови ҳам афтидан Шоҳжаҳон Жўраевга ҳурмат ва тақлид юзасидан сохта мўйлов ёпиштириб олганлар.

Ўзбекистон машҳур хонандалар ҳам болакайларнинг муҳлисига айланиб, видеони ўз ижтимоий тармоқ саҳифаларида баҳам кўришни бошлашди.

Оммавий ахборот воситалари эса бу икки юлдузни қидиришга киришиб кетган, аммо ҳозирча ҳеч ким уларни топганича йўқ.

Айни дамда ўзбек интернет нашрларига қараганда, Шоҳжаҳон Жўраев "мўйловчи Шоҳжаҳон" лақабидан қутулиш илинжида мўйловини қириб ташлаган.

Аммо, ижтимоий тармоқлардаги кўп муштарийларнинг ёзишларича, болакайларга мўйлов жуда ярашган. Уларнинг видеотасмаси эса байрам кунларида ўзбекистонликларнинг кайфиятини кўтаришда давом этаяпти.

Сизда бу болалар ким экани ҳақида маълумот борми? Бизга хабар беринг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар