Ўзбек ёзувчисининг рафиқаси Гулсара Маҳмудова вафот этди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Muhammad Ismoil
Image caption Гулсара Маҳмудова - чапдан биринчи

Умрининг 17 йилини қамоқда ўтказган ёзувчи Мамадали Маҳмудовнинг рафиқаси Гулсара Маҳмудова вафот этган.

Президент Каримов даврида сиёсий ва диний эътиқоди учун қамоққа ташланганларнинг сони бўйича аниқ маълумотлар йўқ.

Каримов қурган жамият бу каби маҳкумларнинг жуфтлари, оила аъзолари ва қариндошларини асосан хорлаб келгани маълум.

Гулсара Маҳмудова ўз эрининг озодлиги учун сабр билан курашган, кўп эҳтимолки минглаб ўзбек аёлларидан бири эди.

2013 йилда Мамадали Маҳмудов озод этилар экан, Би-би-си Ўзбек хизмати Гулсара опа билан боғланган эди.

Гулсара опа эрининг кутилмаганда кириб келганини, фарзандлари ва набираларини кўриб, жуда хурсанд бўлганини айтганди.

"Доим умид билан яшагандик", деб айтган эди Гулсара Маҳмудова.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар