Расмларда асли қайси Мирзиёев?

Президент Мирзиёев бармоқлари билан ғалаба аломатини кўрсатмоқда. Фото муаллифлик ҳуқуқи kun.uz
Image caption Президент Мирзиёев бармоқлари билан ғалаба аломатини кўрсатмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев расмлари ортида аслида қандай одам яширин?

Бу борадаги лавҳамизни BBCUzbek YouTube каналида томоша қилинг.

Шавкат Мирзиёев айрим ҳатти-ҳаракатлари билан кўпчиликни ҳайратга солмоқда.

Овоз беришга оиласи - рафиқаси, фарзандлари ва неваралари билан бирга келди.

Сайловдаги ғалабаси ортидан Ўзбекистон халқига таъзим қиламан, деб икки букилиб, ҳурмат бажор келтирди.

Ҳаттоки, одатда жиддий собиқ Совет раҳбарларидан фарқли тарзда, икки бармоғини инглизча "V" ёки ғалаба шаклида баланд кўтариб, сайловчилар олдига чиқди.

Аммо Шавкат Мирзиёев Бош вазирлик пайтида оммага кўп кўринмаган, ҳатто кўпчилик уни шафқатсиз ва қаҳри қаттиқ сиёсатчи, деб билишган.

Ўзбекистоннинг янги президенти халққа ўзини яқин тутиши ортидан эса инсонлардаги айни ушбу қўрқув ҳамда хавотир ўрнини кўпроқ меҳр эгалламоқда.

Тошкентлик психолог Маҳмуд Йўлдошев Президент Мирзиёевнинг расмларига назар солиб, айни суратлар нимани англатиши ва улар ортида аслида қандай инсон туриши мумкинлиги ҳақида мулоҳаза юритади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ