Ўзбекистонлик муҳожир: 'Ватанни севиш керак'

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCuzbek
Image caption Санжар асли Тошкентдан

Марказий Осиёдан ҳар йили Россияга миллионлаб меҳнат муҳожирлари келишади.

Шўролар даврида кузатилмаган мазкур ҳолат ортидаги асосий сабаб эса минтақа, айниқса, Ўзбекистондаги оғир иқтисодий шароит, ишсизлик билан изоҳланади.

Ишлаб оила боқиш мақсадида келганлар орасида Россияда доимий яшаб қолаётганлари ҳам оз эмас.

Ҳозирда Москвада такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаётган Санжар асли Тошкентдан.

BBCUZBEK билан суҳбатда Санжар доимо ватан соғинчи билан яшаши ҳақида гапиради.

"Ҳукуматни яхши кўрмаслик мумкин, раҳбарларни... улар билан ҳамфикр бўлмаслик мумкин. Аммо, туз еб катта бўлган жойингни севишинг шарт", дейди у.

Санжарга кўра, Россияда ишлаб пул топиш ҳам осон эмас, айниқса, иқтисодий инқироз вазиятни мушкуллаштирган.

"Бу ерда ҳаммаси осон, енгил, деб ўйламанглар... Қийинчиликлар бор. Алданиб қолиш мумкин... Ҳужжатлар тўғри бўлса, ҳам депортация қилишлари, полиция ноҳақ тўхтатиб пул талаб қилиши мумкин. Ҳозир иқтисодий инқироз боис минтақаларда иш йўқ. Мен ҳам иш йўқлиги туфайли Уфадан Москвага келдим".

Санжар Ўзбекистондаги иқтисодий аҳволни яхшилаш учун ҳар бир одам ҳаракат қилиши лозимлигини айтади.

"Биз ўз юртимизни ўзимиз кўтаришимиз керак. Четдан келаётганлар ҳеч қачон кўтармайди... Бизда халқ кўпаймоқда... Ишчи кучи бор. Тикланиш учун барча заҳиралар мавжуд. Аммо бизда пора бор, уни руслар бориб қилаётганлари йўқ. Бизда таълим абгор... Чунки ҳамма нарсани пул билан қилишга ўрганаяпмиз. Таълим сифатини кўтариш керак. Кетиб таҳсил олаётган ёш мутахассисларга ватанга қайтишни уқтиришимиз зарур. Кўплаб катта мақсадларни кўзлаган ёшлар, кетсалар, қайтиб келмайдилар. Мен хорижда таълим олишга қарши эмасман, аммо улар ўз ватанлари учун фойда келтиришлари лозим", дейди Санжар.

Санжар билан видеосуҳбат BBCUZBEK нинг YouTube даги каналида

"Муҳожирликнинг қаттиқ нони" деб номланган махсус лойиҳамизни кузатиб боринг

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.