Мирзиёев: "Эй, уйғонинглар, шунча имконият берилди..."

Фото муаллифлик ҳуқуқи Internet
Image caption "Эй, уйғонинглар..."

Ўзбекистон президентининг бу чақириғига Би-би-сининг зукко ўқувчиларидан бири дангал жавоб берди.

Bahodir Ibragimov: Газ билан светни берсин кейин уйғонамиз...

Ана шунақа! Истиҳола қилиб ўтирмасдан халқнинг дардини айтди, тамом.

Бундан роса 37 йил аввал Шўролар замонида Муҳаммад Солиҳ ёзган шеър кейинроқ унинг тақдирида аксланган бўлса, бугун қайсидир маънода яна кун тартибига чиқди.

Сўзларни яратиб,

Уларга буйсунамиз бир куни.

Ҳар кимнинг бўйнида осилиб турар

Маълум ҳарфлардан ташкилланган cўз.

Дейлик "Аҳмад!"деса уйғонмайман мен,

Уйғонмайман "Тошмат" деб бақирсалар ҳам -

Исмимни билмаса момақалдироқ

Уйғота олмайди мени ҳеч қачон!.

Ўйлаб кўринг энди, қанчалар қийин

Бутун халқни уйғотмоқчи бўлган даҳога.

(1980)

Эҳтимол, Мирзиёев билмаган ва ёки очиқ айтишдан истиҳола қилган ҳақиқатни аксарият ўзбекистонликлар баралла айта бошлагандир.

Ҳатто айрим мустақил маҳаллий матбуотда ҳам…

Хуллас, "уйғонишимизни истайсизми, свет билан газни беринг, кейин..."

Мирзиёевга қийин. Чунки у тепадаги шеърда айтилган "даҳо" бўлмоқчи, халқни, яъни мулозимларни уйғотмоқчи.

Аммо халқни ва ё вазиру раисларни мажозий маънода ўз номи билан чақирмасангиз ва чақириққа яраша қадам қўймасангиз, Уйғонишни кутишдан маъни йўқ.

Уйғонмайди.

"Свет билан газ" бериш учун эса ҳатто энг яқин мулозимларни ҳам энг катта таёқ олиб қувлаш керак бўлади.

Уларни "ўз номи"билан аташ талаб қилинади.

Мирзиёев мажлисда "Ўртоқ", "Жаноб", "Вазир" ва ё "Раис" дегани билан улар уйғонмайди.

Мирзиёев "мен сенларни биламан нима қилганингни" қабилида чала, аммо "ўз номи билан" аташга яқинроқ даъво қилдими, қолгани ҳам айтилиши керак.

Масалан, бирор мулозимни, айниқса "аввал нима қилиб юрганини биладиган бўлсангиз" ва уни уйғотмоқчи бўлсангиз, очиқ "номини айтиб" чақириш керак.

"Эй, порахўр, тур ўрнингдан!.." дейилса, у ростакамига уйғонади.

Албатта, "порахўр" мулозимни унинг порахўрлигини билганингиз учун ўрнидан турдириб қўйдингизми, энди иккинчи қадамни ҳам олиш керак. Ишини маҳкама оширасиз.

Фақат шундагина бошқалар ҳам уйғонади... Бўлмаса... "Свет билан газни бермасангиз..."

Хуллас, Би-би-си Ўзбек хизмати Сўз Сизга рукнида Мирзиеёвнинг сўнгги чиқишларидан иқтибос келтирган ва саволларини берган эди...

"Ҳар куни телевизордан Корея ва Ҳиндистон киноларини кўрсатавермасдан, мана шу масалаларни айтиш керак: эй, уйғонинглар, шунча имконият берилди, амалга оширинглар!"

Шавкат Мирзиёевнинг бу чақириғи ҳақида қандай фикрдасиз?

Ухлаб ётганларлар ким?

Кимни уйғотиш керак Ўзбекистонда?

Сизга қандай имконият берилди? Бу имкониятдан фойдаланиб, нималарни амалга оширмоқчисиз?

"25 йил Ахборотдан Ахборотгача"

BBCUZBEK Facebook

Aziz Mirzakulov: 25 йил Ахборотдан Ахборотгача, шу алфозда фолият килганидан кейин, урганиб колишган де жаноб президент, узларига келиши учун уларни хам бир силтаб олишингиз керак балки.

Sunnatulla Pulatov: Бекорчи гаплар булар , сериалларни хар куни курсатиб етибдику ? Битта сериал тугаса иккинчиси бошланвотти...

Зебинисо Шадиева:Бошка нимани курсатсин. Опа сингиларними. Тарбия ахлок одоб хакида узбек филм яратса булар эди.

Farhod Asliy: Айтиб ўтирмасдан йиғиштириб қўя қолмайдими? Бу нодон Ш.М. устозига ўхшаб гапни қуруқ олиб қочади.

Hadicha Şakir: Ўзбекистон телевидениеси инсонларнинг маънавиятини юксалтириш учун хизмат қилиши керак. Бу сериаллар эса бундан хизматни бажара олмайди. Телевидение раҳбарлари эса ўз фаолиятларини бугунги ўзгаришларни, янгиликларни кўриб, кузатган ҳолда йўлга қўйиб бориши керакмиди балки...ўша эски ҳаммом, эски тос, эски тоғоралигича қолмасдан...Намойиш этилаётган сериаллар бугун халқнинг кўнглини беҳузур қилаётган экан, чорасини топиши керак...

"Бошлиқларни уйғотиш керак"

Aslan Akbey: Ҳақиқатдан ҳам уйғонадиган даврлар келди...

Чўнтак Партиялар Керакмас : Цензура Мирзиеёвнинг қўлидамаслиги...бу Каримовча масхарабозлик.

Шокиржон Шарифжон: Ухлаган Инсон туш куради. Уйгок Инсон хакикий хаетни куради...

Феруза Негматова: Бошлиқларни уйғотиш керак…

BBCUZBEK Одноклассники

"Сериал кўришга свет йўқ-ку!"

Nozimа Bеgimqulovа:Свет йук-ку, нимани курамиз тегмаслик керак ширин ухлаяпти, иш йук пул йук бошка нима хам киларди сабрли булиш керак... вакти келиб уйгонар...

Jakhangir Juraev (Dangerous) :Узбек халки азалдан ношукр булган. Бирор кун ношукрлик каердандир упириб чикиб кетади. Тинчлигимни борига шукр киламан. Колгани аста-аста. Шу кунгача е'руг юз билан Узбекистон уз кучи билан йетиб келди. Колгани енди давом етади, етаверади.

шерхан саидов: Худо хохласа, хаммаси яхши булиб кетади, Узбекистон энди хакикий одамга учради

muxtorali matgoziyev: Қандай имконият берилди? - авваллари мурожатлар туманда бости-бости бўлиб кетар эди, энди ундай бўлмаяпти. Масалан, мени мурожаатим тумандан вилоятга, вилоятдан республика даражасига чиқди ва тез кунларда ижобий жавобга умидвор бўлиб турибман. Туман хокимини қабулига кириш осон бўлмаган. Хозир бир неча бор вилоят хокимини қабулига кира олишаётган фуқароларни учратмоқдаман ва бу хам жуда катта ижобий холатдир.Шавкат Миромоновичнинг энг катта ютуғи -халқ билан мулоқатни тиклаши ва халқ билан келишган холда ислоҳатларни амалга оширмоқчи бўлишлигидир. Э.Вохидов айтганидек - Халқ - донодир, энг асосийси Халқ - одилдир деб билдирган фикрларига ортиқча сўз керак эмас.

Бахром Закиров:Тошкентда вилоятдан келиб ишга кириб без праписка ишлаб юрган йигитларни ишдан бошатиб юборишвоти. Нима фарки бор прапискани энн очиб падахот толаб ишлайверисин абизательна прописка болиши шартми улар яхши кунидан оиласидан узок пойтахтга келиб ишлаб юришгани йок-ку улар хам Узбекистон фукоросику мана нимани халк килиш керак накт пул йўк хамаек пластик кани пул йўк пулга ишлисан мана гап ката мана праблема буни хали хеч качон хечким гапириб хал килиб берармикан...

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар