Ҳижратда бахт топганлар

Сурат манбаси, BBCuzbek
Расмий рақамларга кўра, бугун 3 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик Россияда меҳнат муҳожирига айланган.
Аммо асл рақамлар айтилаётганидан кўра юқори экани таъкидланади.
Миллионлаб ўзбекистонликлар Россияда, оилаларидан йироқда ризқ топишга маҳкум қолаётган экан, мазкур ҳолат кўплаб оилаларнинг бузилишига етаклаётгани борасида хавотирларни ҳам ўртага чиқаради.
Кузатувчилар кўпда бутун бир авлод отасиз вояга етаётганига эътибор қаратадилар.
Аммо айни пайтда муҳожиротда бахт топганлар ҳам йўқ эмас.
Баҳром Раипов ўн йилдан ортиқроқ вақтдан бери Россияда. У ҳам кўп қатори бу ерга ишлаб пул топиш мақсадида келган. Муҳожирлик барча пасту баландликларидан ўтишига тўғри келган.
Аммо, Баҳром Россиядан нафақат пул, балки бахтини топганлардан, у рус миллатига мансуб аёл билан оила қурган.
Турмуш ўртоғи Елена кўп ўтмай Исломни ҳам қабул қилган.
Баҳромнинг оиласи Россияда кўпфарзандли ҳисобланади. Унга кўра, давлат бунга эътиборсиз эмас.
"Аммо, нима бўлмасин, ўз юртингга етмайди. Ота-юрт барибир ўзига тортади", дейди Баҳром.
BBCUZBEK Баҳром Раипов ва унинг оиласи билан учрашган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг