"Шифокор кўчани супуриши нормал ҳолат"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Nuz.uz
Image caption Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари нафақат иш вақти, балки дам олиш кунларида ҳам кўча тозалашга жалб қилинади

Ўзбекистонда кўплаб тиббиёт ходимларининг норозилигига сабаб бўлиб келаётган шанбаликлар афтидан энди якшанбаликларга алмаштирилибди.

NUZ.UZ сайти ёзишича, бу ҳақида Тошкентда соғлиқни сақлаш соҳасидаги муаммоларга бағишланган мажлисда маълум бўлган.

Сайт билдиришича, унинг мухбири шифокорлар ва ҳамширалар иш вақтида кўчаларни супурмасликлари учун қачон махсус кўча тозаловчилар иш жойлари яратилиши ҳақида савол берган.

Мақолада айтилишича, Яшнабод соғлиқни сақлаш бўлими раҳбарининг муовини Галина Дурманова бир йилдирки тиббиёт ходимлари иш вақтида кўча тозалаш ишларига олиб чиқилмаётганини билдирган.

Аммо, айни дамда, бунинг учун улар дам олиш кунларида ишлатилаяпти экан.

Бу маъмурнинг фикрида, шифокорлар ўз дам олиш кунларида кўча супуришлари нормал ҳолат.

"Шаҳарда ва ўз тиббиёт масканида атрофида тозалаш ишларини олиб бориш, менинг фикримда, уятли нарса эмас. Ҳозирда, биринчидан, тиббиёт ходимлари ҳудудларни ҳар ҳафта тозалашмайди, иккинчидан, якшанбаликларга ҳамма ёппасига эмас, балки навбат билан чиқишади," - деб айтган соғлиқни сақлаш соҳасининг масъули ходими.

Унинг фикрида бу ҳеч кимга оғир тушмайди, балки ҳар ким учун ўзи ишлаётган масканга бўлган ҳурматни билдиради.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар