Россия номидан жанг қилган 'ўзбек ўғлони'

Абдурашид Хидиров

Сурат манбаси, BBCUZBEK

Хидиров Абдурашид Ваитович Шинкиокушинкай Каратэ Федерацияси Санкт-Петербург бранч-чифи, Президенти ва 5-Дан қора белбоғ соҳибидир.

"Каратэга қизиқишим, Брюс Ли филмларини кўриб уйғонган... Санкт-Петербургда ўқиб юрган пайтларим "Электросила"метро станциясида каратэ синфлари ҳақида эълон кўриб қолдим. Дарров ёзилдим. Шу билан каратэ билан шуғуллана бошладим".

Асли Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятидан бўлган Абдурашид Хидиров дунё бўйлаб ўтказилган мусобақаларда Россия байроғи остида майдонга тушган.

Сурат манбаси, Абдурашид Хидиров архивидан

Сурат тагсўзи,

Абдурашид Хидиров Сурхондарё вилоятидан

"Совет даврида келиб қолганмиз бу ерга. Ўша пайтлар ҳаммада Совет паспорти эди... Шу ерда таҳсил олдим, кейин Ўзбекистондан турмуш ўртоғимни олиб келиб, шу ерда яшаб кетдик. Кейин Россия фуқароси бўлиб қолдик... Кейин катта мусобақаларда Россия номидан жанг қилардим".

"Мен жаҳонда шинкиокушинкай бўйича 5 марта қора белбоғ соҳиби бўлган биринчи ўзбек ўғлониман. Ҳали Лотин Америкаси, Япония, Европа, ўзимизнинг она-ватанимиз Ўзбекистонда ҳам Шинкиокушинкай Каратэ бўйича 5-Дан қора белбоғ олганлар йўқ", дейди у.

Абдурашид ўз устида ишлаш учун Японияда ҳам маълум муддат яшаган. Ўзи шуғулланадиган спорт тури сирларини ўрганишга ҳаракат қилган.

"Каратэ бу - фалсафа, руҳий идрок, ҳурмат... У билан шуғулланган киши ўзига нисбатан қаттиққўл, ўзгаларга юмшоқ бўлиши керак... Бошни хам қилиш, аммо кўзлар юксакни кўзлаши лозимлиги айтилади. Ва бунинг ўзи камтарликдир", дейди у.

Сурат манбаси, Абдурашид Хидиров архивидан

Сурат тагсўзи,

Абдурашид Шўро армияси сафида хизмат қилган

Абдурашид Хидиров ҳозирда Санкт-Петербургдаги спорт марказларидан бирида ёшларга сабоқ беради.

"Президент ва тренер ишларини хам олиб бораман. Турнирлар ўтказаман. Семинарлар ўтказишга Калининград, Архангельск шаҳарларига, Карелия Республикасига, Вологда, Мурманск шаҳарларига бориб тураман. Ўзбекистонга ҳам семинарлар учун бораман..."

Бугун қилган меҳнатларингиз қадрланмоқдами?

"15 йил олдин яхши эди, мен 70 килолик вазн тоифасида майдонга тушардим. Ҳомийлар ёрдам беришар эди. Қачон катта натижа берсангиз, сиз ҳаммага кераксиз... Натижа бермай қўйганингиздан кейин тренерлик ишларига ўтишингиз лозим... Бошқа мамлакатда, билмадим, қадрланиш... Аммо ўзимизнинг Ўзбекистонимизда барибир меҳр кучли", дейди у.

"Икки йил олдин Ўзбекистонга кетиб, у ерда каратэнинг Шинкиокушинкай тури бўйича ёшларни тайёрловдан ўтказиш ҳақида ўйлаб кўрганман... Яхши мураббийлар кўпайса, жуда кучли болалар бор... Лекин мен Россия фуқаросиман. Ҳужжат ишлари билан у ерда қайта жойлашиш қийин бўлса керак".

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.