Андижонда гўшт нархи 29 минг сўм қилиб белгиланди

Ўзбекистон

Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов гўшт нархини 29 минг сўмдан оширмаслик ҳақида кўрсатма берган.

Вилоят ҳокимлигига кўра, 18 июль куни ўтган йиғилишга маҳаллий қассоблар ҳам таклиф этилган.

622 та қассобхонанинг барчасида гўштни 29 минг сўмдан сотишга "келишилган".

Сўнгги кунларда Ўзбекистон бўйлаб гўшт нархининг кўтарилиши кузатилмоқда.

Ҳукумат нархларни назорат қилиш учун махсус комиссия ташкил этган.

Комиссия Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларининг экспортига кенг йўл очилган вақтда ички бозорда нарх-навонинг сунъий кўтарилиб кетиши га қарши чораларни ишлаб чиқади.

Шу йил баҳорида Ўзбекистон бозорларида картошка нархи қимматлашгани кузатилди ва ҳукумат ички бозордаги талабни қондириш мақсадида четдан картошка импортини ташкил қилишига тўғри келди.

Шунингдек, Ўзбекистон деҳқон бозорларида олибсотарлик муаммоси доим мавжуд бўлиб келган ва деҳқон ўзи етиштирган маҳсулотини бозорга олиб кириб ўзи хоҳлаган нархда сотолмаслиги кузатилади.

Аммо таҳлилчилар аҳолининг даромад ва харид қуввати пастлигига эътибор қараадилар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02