Тест натижалари муддатидан олдин эълон қилинади

Test natijalari bilan tanishish Фото муаллифлик ҳуқуқи daryo.uz

Ўзбекистон Давлат Тест маркази олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун топширилган тест имтиҳонларининг натижалари бошида эълон қилинганидек 17 августда эмас, 15 август сешанба куни маълум бўлишини хабар қилди.

"2017-2018 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўтказилган тест синови натижаларини ҳисоблаш якунланди. Тест синови натижалари республиканинг барча олий таълим муассасаларига ўрнатилган тартибда етказиб берилди. Абитуриентлар 2017 йилнинг 15 август куни соат 8:00 дан қабул комиссиялари эълон тахтасидан тест синовида тўплаган балларини билиб олишлари мумкин", дея хабар қилди "Ахборот 24" телевизион янгиликлар дастури.

Видеони томоша қилинг

Ҳар йилгидек Ўзбекистонда тест имтиҳонлари 1 август куни бўлиб ўтди.

Бош вазир абитуриентга: "Юридическийда нима қиласан, связга бор"

Тест натижалари 16 кунлик ишми?

Президент Мирзиёев: 'Мен ўзим тестга қаршиман'

Расмийлар қарийб 730 минг абитуриент имтиҳон топширганини, ҳар бир талаба ўрнига 11 номзод тўғри келганини хабар қилдилар.

Мамлакатда олий ўқув юртига нопок йўллар билан кириш ҳоллари узоқ йиллардан буён кузатилади, бундай ҳоллар олдини олиш мақсадида тест усулига ўтилгани ҳам иш бермаган.

Тест натижаларини ҳисоблаб чиқиш жараёнининг ҳам қарийб 3 ҳафта чўзилиши қатор саволларни юзага келтирган.

Бу йил тест имтиҳонларидаги қаллобликлар олдини олишга ҳар доимгидан ҳам жиддий киришилди.

Республиканинг қатор олий ўқув юртларига пора эвазига "ўқишга киритиб қўйиш"га ваъда берган инсонлар ҳибсга олингани хабар қилинди.

1 август куни имтиҳонга кирганлар қаттиқроқ текширилгани кузатилди.

Мамлакат раҳбарияти келгуси йилдан тест синови натижаларини имтиҳон тугаши билан эълон қилишга ваъда бермоқдалар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ