МХХ раиси Иноятовнинг рафиқаси давлат мукофоти олди

Флора Иноятова "Оғир эшитиш заифлиги ва карлиги бўлган болаларнинг реабилитацияси" амалий тадқиқоти учун мукофот олган Фото муаллифлик ҳуқуқи pediatriya.uz
Image caption Флора Иноятова "Оғир эшитиш заифлиги ва карлиги бўлган болаларнинг реабилитацияси" амалий тадқиқоти учун мукофот олган

Ўзбекистон МХХ (СНБ) раиси Рустам Иноятовнинг турмуш ўртоғи Иноятова Флора Ильясовна давлат мукофоти билан тақдирланган. Флора Иноятова "Оғир эшитиш заифлиги ва карлиги бўлган болаларнинг реабилитацияси" амалий тадқиқоти учун биринчи даражали Давлат мукофоти олган.

Президент Мирзиёев фан ва техника, адабиёт, санъат ҳамда меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларини бериш тўғрисида 23 августда фармон имзолаган.

Фармонда бир гуруҳ ижодкор ва фан соҳаси олимлари мамлакат "илм-фани, адабиёти ва санъатини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси, жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий, илмий-техник ва маънавий-маърифий ҳаётида алоҳида эътиборга сазовор бўлган, халқаро миқёсда эътироф этилган фундаментал тадқиқотлари, замон талабларига жавоб берадиган юксак, мазмунан долзарб ижодий ишлари учун" мукофотланиши айтилган.

Фармонга мувофиқ 9 киши биринчи даражали Давлат мукофоти билан танқдирланган, уларнинг ичида Ўзбекистон МХХ (СНБ) раисининг рафиқаси Иноятова Флора Ильясовна ҳам бор.

Флора Иноятова билан бирга Аҳмедова Дилором Илхомовна, Амонов Шавкат Эргашевич ҳам "Оғир эшитиш заифлиги ва карлиги бўлган болаларнинг реабилитацияси" амалий тадқиқоти учун тақдирланган.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Рустам Иноятов кетадими?

Шунингдек адабиёт соҳасида марҳум адиб Пиримқул Қодиров "Амир Темур сиймоси" ва "Тил ва эл" асарлари учун мукофотланган.

Яна беш кишига иккинчи даражали давлат мукофотлари берилган.

Уларнинг ичида шоир Сирожиддин Саййид "Очил, эй гул, ки бўстон вақти бўлди" китоби учун тақдирланган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ