Ҳайитликка китоб: Дунё донолари Муҳаммад пайғамбар (САВ) ҳақида нима дейди?

китоб

Ўзбекистонда "Буюклардан буюк Муҳаммад Алайҳиссалом" номли китоб нашрдан чиққан.

Бу Ўзбекистонда Ислом пайғамбари Муҳаммад Алайҳиссалом ҳақида Ғарб мутафаккирларининг фикрлари жамланган илк китобдир.

Китоб таржимони ва тўпловчиси Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол, айни лойиҳа раҳбари эса Анвармирзо Ҳусаинов.

Китобни Тошкент Ислом унивеситети нашр қилган.

Ўзбекистонда исломий адабиётлар нашри қўшни ва ё бошқа мусулмон давлатларидан бир қадам орқада бўлгани айтилади.

Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол бу китоб нашр этилиши анчадан бери орзиқиб кутгани ҳақида айтди.

Мавзуга алоқадор

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02