Тошкент: Қурбон ҳайитида жамоат транспорти 04:00 дан ишлай бошлайди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Ўзбекистон бир дақиқа ичида - энг муҳим янгиликлар видеотўплами.

1 сентябрь, жума куни Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкент шаҳрида жамоат транспорти, яъни автобус ва метро тонгги соат 04:00 дан ишлай бошлайди. Бу хабарни шаҳар ҳокимлиги UZ24 ахборот порталига тасдиқлаган. Хабарларга кўра, бу қарор аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинган.

Ўзбекистонда инсон аъзолари билан савдо қилиш жиноий тартибда таъқиб қилинади. Хабарларга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бунга оид қонун ва мамлакат жиноят кодексига тузатишлар киритишга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиққан. Уларнинг ҳозир муҳокама учун очиқ экани айтилмоқда.

Рио Олимпиадаси ғолиби ва икки карра Осиё чемпиони Ҳасанбой Дўсматов бу йилги жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиққан ўзбекистонлик биринчи боксчи бўлди. Ҳали яна ўзбекистонлик саккиз боксчи чорак финал жангларини давом этдиришади. Жаҳон чемпионати 3 сентябрга қадар давом этади.

Хоразмда тунда бемақсад юрган 4 минг нафарга яқин шахс ушланди

"Йўқолиб топилган" вилоятлик ва ё Ўзбекистонда нима гаплар?

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.