Мобил алоқаларга тўлов сўмда кўрсатилади ва нархлар ошмайди

билайн Фото муаллифлик ҳуқуқи uzdaily.uz

Ўзбек сўми конвертацияси очилиши муносабати билан мобил хизматлари ҳақи ошиши мумкин деган хавотирларда асос йўқлиги маълум қилинди. Операторлар нархларни миллий валюта белгилашни ва ўтиш даврида тариф ҳозирги қийматда сўмга ўтказилиши билдирилди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида барча мобил алоқа операторлари ва интернет-провайдерлари раҳбарлари иштирокида тариф сиёсатини тартибга солиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

"Учрашувда телекоммуникация хизматларини сўмли тарифга ўтказишда абонентларга зарар етмаслигини таъминлаш, жумладан абонентларга кўрсатилаётган хизматларга белгиланган бугунги нархларни оширмаслик масаласи кўтарилди", - дейилади вазирлик сайти хабарида.

Хабарда айтилишича, 2017 йилнинг 5 сентябридан барча телекоммуникация хизматлари учун тарифлар миллий валютада -- сўмда белгиланади. Шу вақтгача тарифлар Марказий Банк курси бўйича долларда кўрсатиларди.

Мижозлар орасида доллар олди-сотдиси эркин бўлганидан сўм расмий ркусрнинг ошиши мобил алоқаси ва инттернет хизмати нархларига таъчир қилиши мумкинлигидан хавотирлар пайдо бўлганди.

"Шуни ҳисобга олган ҳолда, миллий валютага асосланган биллинг тизими ишга тушгунига қадар тарифлар истисно тариқасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жорий йилнинг 29 августида ўрнатилган 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати (4210,35 сўм) бўйича белгиланади. Соддароқ қилиб айтганда, миллий валютада тарифларнинг ошишига йўл қўйилмайди", дейилади вазирлик хабарида.

Барча операторларга 5 сентябрдан бошлаб хизматлар учун ҳамма тарифларни ўз сайтлари ва оммавий ахборот воситаларида миллий валютада кўрсатиш вазифаси юклатилган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ