Ўзбекистон Шимолий Кореяга: ‘Провокацион амаллардан тийилинг’

Шимолий Корея Фото муаллифлик ҳуқуқи REUTERS/KCNA

Ўзбекистонда Ички ишлар вазири алмашди, расмий Тошкент Пхеньянни огоҳлантирди ва Самвел Бабаяннинг истеъфоси кимга боғлиқ?

Ўзбекистон бир дақиқа ичида - куннинг энг муҳим янгиликларини назардан қочирманг.

Ўзбекистонда Ички ишлар вазири алмашди. Президент Мирзиёев фармонига мувофиқ, Пўлат Бобожонов янги ички ишлар вазири этиб тайинланди. У 2012 йилдан буён Хоразм вилояти ҳокими бўлган. Ўтган саккиз ойдан буён Ўзбекистон Ички ишлар вазири бўлган Абдусалом Азизовнинг нега ишдан кетгани сабаби маълум эмас.

Ўзбекистон Шимолий Кореяни провокацион амаллардан тийилишга чақирган. Расмий Пхеньяннинг 3 сентябрь кунги ракета синовини ташвиш билан қабул қилганликларини айтган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, бу - Бирлашган Миллат Хавфсизлик Кенгаши резолюциясининг қўпол равишда бузилиши ҳисобланади.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бош мураббийси Самвел Бабаяннинг айтишича, эртага майдонга фақат ғалаба учун тушишади. Ортга йўл йўқ. Ўзбекистон ўзининг ҳал қилувчи якуний учрашувида Жанубий Кореяни қабул қилади. Бош мураббийга кўра, термада қолиш-қолмаслиги раҳбариятга боғлиқ бўлади.

Тошкент: Мустақиллик, хавфсизлик чоралари ва армия...

Ўзбекистон: Мустақиллик кунида нималар бўлмоқда?

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар