Видео: Жинсини ўзгартирган ўзбек ҳикояси

Фото муаллифлик ҳуқуқи jasminna989
Image caption Жасмина

Жасмина эркак бўлиб яшаган умрини эслагиси келмайди. Барча суратларини йиртиб йўқ қилган.

33 ёшли асли андижонлик учун "Жасмина" исми янги ҳаётга очилган дарвозани англатади.

Би-би-си билан Москвада ўтказилган эксклюзив интервьюда олти фарзанднинг энг кенжаси Ўзбекистондаги ҳаёти ўз онаси вафоти ортидан қийин кечгани, Россияда аравакашликдан тортиб юк ташувчиликкача барча оғир ишларни қилиб ўз орзусига етганини айтади.

Аммо, орзусига етиш унинг учун осон кечмади. У йиллар оша жарроҳлик амалиётларига чидаб келаётгани, фоҳишаликка мажбурлангани ва ўлим ёқасида қолган ҳолларни эслайди.

Шунингдек, Жасмина Россияга жинсини ўзгартириш учун келган бошқа кўплаб ўзбекистонлик транссексуалларнинг ҳаёти, улар аралашаётган фоҳишабозлик ва гиёҳвандлик ҳақида очиқча сўзлаб берди.

Видео суҳбатни томоша қилиш учун мана бу ерга босинг.

Бизнинг YouTubeдаги BBC Uzbek саҳифамизга обуна бўлинг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Эркак ва аёл... Учинчи жинс ҳам борми?

Эрон: 'Ўзга жинс танасида...'

Фото муаллифлик ҳуқуқи jasminna989
Image caption Жасмина яқин-яқингача эркак танасида эди.

Алоқадор мавзулар