Анвар қорининг "Отин-ойи ови" танқид қилинди

Анвар қори Турсунов

Сурат манбаси, Kun.uz

Тошкент шаҳар бош имом хатиби Анвар қори Турсуновнинг Отин-ойилар ҳақидаги сўзлари ижтимоий тармоқларда танқидга учради.

ЎзТВдаги фильмда уламо аёлларнинг тўпланиб, диний илм олишини ноқонуний ва ношаръий деб атаган.

Фильм қаҳрамони Фотима Абдуллажонова Тошкентда таниқли отин ва қория экани айтилади.

Ижтимоий тармоқларда аксар ўзбекистонликлар Фотима аяга бирдамлик изҳор қилишган.

Фильм, баъзиларнинг фикрича, марҳум Каримов давридаги аксилисломий тарғиботни эслатган.

Кўпчилик "қора рўйхат"лар тугатилаётган пайтда Отин-ойиларга ҳужумни тушунмаган.

Сурат манбаси, Facebook

Сурат тагсўзи,

Ижтимоий тармоқларда аксар ўзбекистонликлар Фотима аяга бирдамлик изҳор қилишган.

Президент Мирзиёев кўпроқ диний марказлар очиш ва жаҳолатга қарши курашишга чақирган.

Таҳлилчилар Мирзиёев "маънили" диний сиёсат олиб боришга уринаётганини айтишади.

Сўнгги бир йилда мамлакатда қатор масжидлар очилган, диндорларга қарши таъқиблар камайган.

Аммо фаолларга кўра, ТВда намойиш этилган сўнгги фильм Мирзиёевнинг баёнотларига терс тушади.

Сурат манбаси, Facebook

Би-би-си Тошкент шаҳар бош имом хатиби Анвар қори Турсунов билан боғланишга муваффақ бўлганича йўқ.

Диний идора раисининг ўринбосари, Шайх Абдулазиз Мансур яқинда Ҳаждан қайтгани, кўрсатувни томоша қилмаганини айтиб, унга раддия ҳам беролмаслигини билдирди.

Бу Анвар қорининг ижтимоий тармоқларда биринчи марта танқид қилиниши эмас.

Аввалроқ у "қимматбаҳо" деб тахмин қилинган соат таққани учун танқид қилинганди.

Анвар қори соат ўзига совға қилинганини айтиб, унинг "қимматбаҳо" эканини рад этган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02