Мирзиёев ҳақида дунё матбуоти нима ёзмоқда?

Шавкат Мирзиёев

Сурат манбаси, official

Матн ўрнида:

АҚШда чоп этиладиган "Форбс" (Forbes) нашри Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Хитойнинг ислоҳотчи раҳбари Дэн Сяопинга қиёслаган. Мақола Кеннет Рапоза қаламига мансуб. Унда минтақанинг бир пайтлар дунёга ёпиқ ва Шўро услубида бошқарилган давлати эндиликда ўзини ўзи "қайта ишга тушириш"га уринаётгани айтилади.

Ўзбекистонда пул-кредит сиёсатининг мавжуд воситалари тубдан қайта кўриб чиқилмоқчи. Шу йўл билан макроиқтисодий барқарорликни таъминлаб, аҳоли турмуш даражасини яхшилашмоқчи. Бу ҳақдаги қарор Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.

Ўзбекистон банклари бир неча ой ичида аҳолига АҚШ долларини нақд кўринишда сотишни бошлайди. Бу ҳақда Марказий Банк раисининг ўринбосари маълум қилган. Аҳолига нақд доллар сотиш масаласи кун тартибида экани, Марказий Банк бунга қадам-бақадам яқинлашаётгани айтилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02