Ўзбекистонда диний таълимни кимдан олса бўлади?

Фото муаллифлик ҳуқуқи O'zbekiston TV
Image caption Анвар қорининг чиқиши ижтимоий тармоқларда ғазабга сабаб бўлди.

Жонли эфиримиз ўтган ҳафта Ўзбекистон телевидениесида танқид остига олинган аёллар диний таълими мавзусига бағишланади. "Отин ойининг сўнгги ови" кўрсатуви ўз уйларида аёлларга Ислом сабоқларини бериб келаётган отин ойиларни танқид қилди.

Ўзбекистонда аёллар қаерда диний таълим олсинлар? Отин-ойиларнинг фаолияти ноқонунийми? Ўзбекистон ҳукумати диний эркинликлар борасида қарама-қарши муждаларни беряптими? Нега Анвар қори аёллар йиғинини макруҳ деди?

Одноклассникидаги баҳсимизда Қирғизистондан Марҳабо Муҳаммад Амин отин ойи ва Швециядан ҳадисшунос олим Муҳиддин Ширинов иштирок этдилар.

Видео мулоқотни томоша қилиш учун мана бу ерга босинг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар