Россия-ўзбек қўшма машқлари сценарийси маълум бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи PATTO
Image caption Қўшма машқлар ҳақида шу йил июлида келишилган

Россия Марказий ҳарбий округи қўмондонлиги охирги 12 йилда илк бор ўтказиладиган Россия-Ўзбекистон қўшма ҳарбий машқларининг сценарийсини эълон қилди.

Россия ва Ўзбекистон қўшма ҳарбий машқлар ўтказади

Унга мувофиқ, 3-7 октябр кунлари Жиззах вилоятининг Фориш туманида ўтадиган машқларда Россия томонини Марказий ҳарбий округнинг тоғ-мотоўқчи боғланмаси тамсил қилади.

Машқларда тоғ шароитида ноқонуний ҳарбий тузилмаларнинг йўлини тўсиш ва йўқ қилиш амалиёти ишлаб чиқилади.

Россия томонидан махсус қурол ва алоқа воситалари билан жиҳозланган 150 нафар ўқчилар иштирок этиши билдирилган.

Қўшма ҳарбий машқлар ўтказиш ҳақидаги келишувга шу йилнинг июлида Россия Марказий ҳарбий округи қўмондонлиги ва Ўзбекистон мудофаа вазирлиги вакилларининг учрашуви чоғида эришилганди.

Фориш полигони 2000 йилда барпо этилган бўлиб, у Нурота тоғ тизмасининг шимолий қиялигида, денгиз сатхидан 2169 метр баландликда жойлашган.

Tvzvezda.ru нашрининг қайд этишича, 2005 йилда Россия ҳарбийлари билан Ўзбекистон тарихидаги биринчи қўшма машқлар айни шу ҳудудда ўтказилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02