"Президент сўз бошлагач, ҳаяжонимиз босилди"
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Президент сўз бошлагач, ҳаяжонимиз босилди"

20 сентябр куни Президент Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда бир гуруҳ ўзбекистонлик ватандошлар билан учрашган.

Президент ўз соҳасида ютуқларга эришган ўзбекларни қутлаб, уларни уларни ватанга қайтиш ва ислоҳотларга ҳисса қўшишга чақирган.

АҚШдаги нуфузли Гарвард университети ҳуқуқшунослик бўлимининг магистратура талабаси Нилуфар Кўчимова учрашувнинг энг ёш иштирокчиси бўлган.

Нилуфар Би-би-сига таассуротлари ҳақида гапириб берди.

Видоларимизни BBC O'zbek YouTube каналида томоша қилинг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02