Гулнора Каримова "якка амал қилмаган"

Image caption Тадқиқот интернетда ҳам чоп қилинган.

Британиялик криминолог тадқиқотчилар чоп қилган "Кобра билан рақс: Ўзбекистондаги йирик коррупцияга қарши кураш" номли ҳисоботга кўра, Каримова гуруҳи кўплаб давлат мансабдорларини ўз ичига олган.

Ҳисобот Ўзбекистон ва хорижда яшаётган гувоҳлар кўрсатмалари, банк транзакциялари, суд ҳужжатлари ва кўплаб бошқа манбаларга таянган.

Бу ҳақидаги видеолавҳани кўриш учун мана бу ерга босинг.

Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова отаси тириклиги вақтида 2015 йили 5 йилга озодликдан чекланган. Ўзбекистон Бош прокуратурасининг орадан 2,5 йил ўтиб маълум қилишича, собиқ Президентнинг тўнғич қизи солиқ тўлашдан бош тортиш каби айб билан озодликдан чеклаш жазосига маҳкум этилган.

Биринчи иш

Биринчи жиноий иш 2013 йилнинг октябр ойида очилган. Каримовани "Terra Group", "Prime Media", "Gamma Promotion" каби уюшмалардан тушган даромаддан солиқ тўламасликда айблашган.

Тергов маълумотларида айтилишича, Гулнора Каримова 12 йил давомида 51,1 миллиард сўмлик активларга эгалик қилган уюшган гуруҳни назорат қилган.Гулнора Каримова йирик жиноий гуруҳга раҳбарлик қилганликда айбланади.

Жиноий гуруҳ турли корхоналардаги давлатга тегишли акциялар ва улушларни сотиб олиш, мулкий объектларни хусусийлаштириш ва маҳсулотларни паст нархларда сотишда 344,6 млрд. сўмлик давлат мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишда айбдор деб топилган. 2 триллион сўмдан ортиқ солиқларни тўлашдан бош тортган. Ушбу иш бўйича Ислом Каримовнинг қизи 2013 йили ҳибсга олинган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Googoosha.com
Image caption Гулнора Каримова йирик жиноий гуруҳга раҳбарлик қилганликда гумон қилинади.

Иккинчи жиноий иш

Гулнора Каримовага нисбатан иккинчи жиноий иш алоҳида очилган ва айни дамгача тергов ишлари давом этмоқда.

Тергов материалларида Каримова жиноий гуруҳга 1 триллион сўмдан ортиқ мулкни давлат органлари ваколатларини асоссиз ўзлаштирган ҳолда ва фирибгарлик йўли билан ўзлаштиршда ёрдам берган.

Унда радиочастота ресурслари ва ер участкаларини ноқонуний реализация қилишда фирибгарлик қўллаш ва хизматларга ҳақ тўлашда мобиль алоқа операторлари абонентларидан қўшимча тўловларни асоссиз ундириш кўрсатилган.

Бундан ташқари Гулнора Каримова 1 миллиард 942,8 миллион долларлик (қарийб 2 миллирадлик доллар) хорижий валютани яширишда гумонланмоқда. У ушбу маблағни турли шахсларнинг манфаатларини «илгари суриш» учун уюшган жиноий гуруҳнинг оффшор компаниялари ҳисоб рақамига «бўнаклар» олиш, улушларни сотиш ва дивидендларни тўлаш ниқоби остида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни чет элга олиб чиқиб кетиш орқали яширган.

Прокуратура маълумотларига кўра, гуруҳнинг 12 та хорижий давлатда легаллаштирган маблағлари аниқлаштирилган. Уларнинг умумий миқдори 1,5 миллиард долларга яқин легаллаштирган маблағлари аниқлаштирилган.

Гулнора ва Telia можароси: 1 миллиард доллар жарима

Ўзбекистон прокуратураси: Гулнора Каримованинг Россиядаги мулклари муҳрлансин

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02