"Достонбек мактабда ҳеч ким билан урушмаган"
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Достонбек мактабда ҳеч ким билан урушмаган"

13 октябр куни Москвада ўткир тиғ ёрдамида ўлдирилган Достонбек Адҳамов ҳаётда ўта ювош бўлган. Синфдоши Ҳалилжоннинг Би-би-сига айтишича, Достонбек мактабда ҳеч ким билан урушиб талашмаган.

Ҳалилжоннинг хотираларини тинглаш қилиш учун

"Бақир-чақир қилиб биров билан талашадиган бола эмас эди. Мактабда ҳам биров билан урушмаган. Сочни нотўғри олиши мумкин эмас эди. 7 йиллик тажрибаси бор. Ўзбекистонда ҳам сартарошлик қилган", дейди Ҳалилжон.

4 кун олдин юрагига урилган ўткир тиғ натижасида жони узилган Достонбек 17 октябр куни она шаҳри Фарғонага дафн этилган.

24 ёшли Достон Адҳамовнинг ўлдирилиши Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини янада сергак торттирди.

Видеони томоша қилинг

"Бу ерда ҳамма ўзини эҳтиёт қилиб юриш керак. Хавотирдамиз, лекин Худо деб юрибмиз," - дейди қашқадарёлик меҳнат муҳожири.

Қотиллик турли баҳсу мунозараларга сабаб бўлмоқда.

"Бундай жиноятлар одатда маиший ҳисобланади ва матбуотда кенг ёритилмайди. Масалан, деярли ҳар ҳафтада муҳожирлар маҳаллий аҳоли вакилларини ўлдиргани ёки зўрлагани ҳақида маълумотлар эшитамиз. Аммо ҳаммаси матбуотда ёритилмайди. Бу воқеа ҳам шундай, фақат акси. Маҳаллий муҳожирни ўлдирган, жиноятчи қўлга олинган. Агар жиноятчи жазосиз қолганида, норозилик билдириш мумкин эди," - дея фикр билдирди юрист Баҳром Исмоилов.

Достон Адҳамовнинг жасади 17 октябрь куни тонгда Ўзбекистонга юборилди. Уни кузатган яқинлари юртдошларининг бу воқеага бефарқ бўлганликларини иддао қилишди.

"Ўликхонадан беш киши бўлиб олиб чиқиб, ўзимиз кузатдик холос. Юртдошларимиз қотиллик рўй берган пайтда қандай томошабин бўлган бўлса, шундай четдан кузатишди, холос," - деди марҳумнинг синфдоши Ҳалилжон.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар