Очиқ журналистика анжуманида очиқ қолган саволлар

Тошкентдаги "Марказий Осиёда очиқ журналистика" халқаро анжумани Фото муаллифлик ҳуқуқи OSCE Media Freedom

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг Оммавий ахборот воситалари эркинлиги идораси 18-19 октябрь кунлари Тошкентда халқаро анжуман ўтказди.

Халқаро анжуманга бағишланган видеони YouTubeда томоша қилинг

Анжуманга "Марказий Осиёда очиқ журналистика" деб ном берилди ва минтақа республикаларидан 80 иштирокчи қатнашди.

Халқаро анжуманда МХХ ҳибсхонасида 27 сентябрдан буён тутқунликда қолаётган ва ҳозирги аҳволи ҳақида маълумот кам бўлиб қолаётган мустақил журналист Бобомурод Абдуллаев ҳақида саволлар қўйилган.

Бобомурод Абдуллаевнинг онаси: 'Болам, қўрқма! Мен сени тўғри ўстирганман'

МХХ терговчиси Бобомурод Абдуллаевнинг онасига ўғлини "жиноятчи" деган

Бобомурод Абдуллаев 'ҳокимиятни босиб олишга уриниш'да гумон қилинмоқда

Фарғона.ру ахборот агентлиги хабар филишича, Тошкентдаги Журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори Гулнора Бобожонова, Бобомурод Абдуллаев "қонунни бузгани учун ҳибсга олингани, унинг ишини суд кўриб чиқаётгани, суд қарор қилмагунча" бу масалада изоҳ берилмаслигини айтган.

"Чегара билмас мухбирлар" халқаро ташкилотининг вакили Йохан Биррнинг нега Бобомурод Абдуллаевга адвокат билан учрашишига рухсат берилмаётгани ҳақидаги саволлари ҳам жавобсиз қолган.

Халқаро анжуманда Ўзбекистонда ҳамон қатор веб-сайтларга тўсиқ қўйилаётгани муаммоси ҳам кўтарилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ