Тошкентда "қийноққа тутилганлар"нинг яқинлари намойиш ўтказди

Норозилар Бодомзор метроси олдида намойиш ўтказган Фото муаллифлик ҳуқуқи Malohat Eshonqulova
Image caption Норозилар Бодомзор метроси олдида намойиш ўтказган

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди томонидан диний эктремизмда айбланиб қамалган беш маҳбуснинг яқинлари Тошкентда марказида намойиш ўтказди. Европа иттифоқи делегацияси офиси яқинида икки ярим соат турган намойишчилар ўзларига ўт қўймоқчи бўлишган.

Намойиш иштирокчиларидан Моҳира Маннонованинг Би-би-сига айтишича, намойишчилар олдига масъуллардан ҳеч ким чиқмаган. Ҳокимият ва Президент девонидан келган расмийлар уларнинг қўлидаги плакатларни олиб қўйган ва ўзларини ваъдалар билан Навоийга қайтиб кетишга кўндирган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Malohat Eshonqulova
Image caption Намойишчилар Навоий вилоят судяси Фахриддин Ҳалиловга чора кўришга чақирган

Намойишчиларнинг айтишича, уларнинг яқинларига тергов давомида аёвсиз қийноқ қўллаган ҳолда айбловномаларга қўл қўйдириб олишган. Россияда ишлаб келган беш киши диний эктремизмда айбланган ва йилнинг октябр ойида 7 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилинган.

Ғайбуллаев Азаматнинг рафиқаси Моҳира Маннанова билан суҳбатни тингланг

Тергов давомида маҳбуслар қийноққа тутилгани айтилмоқда. Ҳасан Арзиев калтак зарбидан умуртқаси синган ва ҳассага суяниб қолган ҳолда маҳкамага келган. Тергов қилинган айбланувчиларнинг айримларининг боши ёрилган, айримлари электрошокер ёрдамида қийналган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Malohat Eshonqulova

Ҳатто гувоҳлар ҳам ёлғон кўрсатма бериш учун аёвсиз қийноқларга тутилгани айтилмоқда.

Ўзбекистонда қийноқ тақиқланган қонун кучга кирди

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Суръат Икромов айтишича, Ўзбекистонда тутқунларни қийноққа солиш билан боғлиқ аҳвол ўзгаргани йўқ.

"Икки йил олдин қамалган Самад Салимовни гувоҳ сифатида олиб келяпти. Унга баклашкага сув солиб осиб (сув солинган баклашка Самаднинг моякларига осилган) уч кун азоб берган, ёлғон кўрсатма берасан, деб. Самад базўр юриб келди суд залига. Менга қанчалик азоб беришганини шимимни ечиб кўрсатаман, бу болаларда айб йўқ. Биз унақа иш қилмаганмиз. Икки йил олдин бизни ҳам ноҳақдан қамаб юборган, деди", дейди Суд залида бўлган Моҳира Маннонова.

Бироқ судья Фахриддин Ҳалилов айблов ҳукмида гувоҳларнинг маҳкама чоғида қийноқларга тутилгани ҳақидаги гапларини эътиборга олмаган. Гувоҳларнинг тергов вақтида қийноқлар остида берган кўрсатмалари инобатга олинган.

Бош Прокурор Ихтиёр Абдуллаев топшириғи билан ўтказилган экспертиза қийноқ қўлланилмагани ҳақида хулоса берган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02