Нега Россиядан ўзбекларнинг ўлиги келмоқда?

Миграция

Сўнгги пайтларда Россияда турли бахтсиз ҳодисаларда қурбон бўлиб, жабрланаётган Ўзбекистон фуқаролари сонининг ортиб бораётгани кузатилади.

Улардан аксарияти йирик автоҳалокатлар қурбони бўлишган, ёнғинлар жабрдийдасига айланишган, иш жойларида тупроқ босиб ва ёки қотиллик боис, ҳаётдан кўз юмишган.

Биргина октябрь ойининг ўзида Россияда нобуд бўлган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг сони йигирмадан ортган.

Уларнинг ораларида турли кўринишдаги тан жароҳати олганларининг сони ҳам озмунча бўлмаган.

Бу каби вазият, ҳатто, турли ижтимоий-мулоқот тармоқларида хавотирли муносабатлар, таажжуб, тушунмовчилик ва турли саволларни ҳам пайдо қилмай қўймаган.

Устига устак, сўнгги машъум ҳодисалар Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида миграция масаласида илк бор махсус шартнома имзоланишидан саноқли ойлар ўтиб кузатилган.

Бу ҳафталик жонли мулоқотимизни BBCUZBEK YouTube каналида томоша қилинг

Россия: Ўзбекистон фуқароларини тупроқ босиб қолди

"Владимирдаги автобус йўловчи ташишга яроқсиз бўлган"

Орада Ўзбекистон четда ўз миграция ваколатхоналарини очиш режасида эканига оид хабарлар олинган.

Режа биринчи навбатда кўп сонли Ўзбекистон фуқаролари яшаётган давлатларни кўзда тутиши айтилган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 19 июль куни Россиянинг Санкт-Петербург, Қозон, Ростов-Дон ва Екатеринбург шаҳарларида Ўзбекистоннинг Бош консулликларини очиш қарорини ҳам имзолаганди.

Агар, айрим ҳисоб-китобларга таянилса, ўзбекистонлик жаъми меҳнат муҳожирларининг тўртдан уч қисми Россиянинг ҳисобига тўғри келади.

Шундай экан, нега бундай бўлмоқда ва мавжуд муаммонинг ечимлари нимада?

Ўзбек мигрантларини ким ҳимоя қилади ва қурбонларнинг яқинларига товон пули масаласи нима бўлади?

"Одноклассники"даги бу ҳафталик жонли мулоқотимизда биз худди ана шундай саволлар билан Ўзбекистон ва Россиядан миграция масаласида эксперт, юрист Анвар Ҳусаинов ва Ботир Шерматовларга мурожаат қилдик.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02