Тошкент: Зўрларнинг зўри Рональдумиди ва ёки Месси?

Номзодлар Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Тошкент: Зўрларнинг зўри Рональдумиди ва ёки Месси?

"Реал" (Мадрид) ва Португалия миллий терма жамоаси юлдузи Криштиану Рональду ФИФА таснифида йилнинг "Энг кучли эркак футболчиси", деб топилди.

У бу йилги нуфузли мукофот учун "кураш"да ашаддий ва азалий "рақиби" Лионел Месси ҳамда унинг "Барселона"даги собиқ жамоадоши Неймарни доғда қолдирди.

Агар, Тошкентдан Ўзбек футболи афсонаси Биродар Абдураимовнинг сўзларига таянилса, бу янгилик Ўзбекистон футбол аҳли томонидан бир хилда қарши олинмаган.

Бу йилги мақом учун курашда "Рональдудан кўра Мессини ёқловчиларнинг сони кўпроқ бўлган, шахсан ўзи ҳам "Барселона" ва Аргентина футболи юлдузига овоз берган".

Биродар ака билан суҳбатимизга мана бу линк орқали қулоқ тутинг.

Тошкентдан муносабат: 'Ўзим ҳам ҳужумчи эмасманми, Мессига овоз берардим'

Криштиану Рональду яна жаҳоннинг 'Энг зўр футболчиси'

Айни ўринда эслатиб ўтиш жоиз, ҳар икки футбол юлдузи ҳам ўзбекистонлик футбол ишқибозларига бевосита таниш, улар ўз вақтида Тошкентда бўлиб қайтишган.

32 ёшли Криштиану Рональду қироллик клуби сафида Испания миллий биринчилиги, Чемпионлар Лигаси, УЕФА ва Испания Суперкубогини ютган футболчи бўлади.

Бу - Криштиану Рональдунинг учинчи бор ФИФА таснифида "Йилнинг энг кучли эркак футболчиси", деб топилишидир.

Номдор футболчи бундан аввал 2008 ва 2016 йилларда ушбу нуфузли мақомга лойиқ, деб кўрилган.

Ғолибларга совринларни топшириш маросими кеча тунда Лондон шаҳрида бўлиб ўтган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар