АҚШ расмийлари: Нью-Йорк ҳужумчиси ўзбекистонлик

Место инцидента Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

31 октябрь маҳаллий вақт билан соат 15 ларда Нью-Йорк шаҳрида юк автомобили пиёдалар ва велосипедчиларнинг устига қасддан ҳайдаб борилгани оқибатида саккиз инсон ҳаётдан кўз юмган, 11 киши жароҳатланган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи ST CHARLES COUNTY POLICE DEPT
Image caption Сайфулло Соипов муқаддам полиция томонида ҳибсга олинган (сурат 2016 йилда олинган)

Полицияга кўра, юк автомобили Қуйи Манхеттэнда велосипед йўлакчаси бўйлаб бориб мактаб автобусига бориб урилган.

Автобусдаги икки бола ва икки катта киши яраланган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Нью-Йорк шаҳри мэри Билл де Бласио ҳодисани "қўрқоқ террор амали" деб атаган.

Интернет социал тармоқларида ҳодиса жойида тасвирга олинган видео ва фотосуратлар тарқалган.

Видеода кўчадаги автомобиллар орасида қаёққа қочишини билмай югураётган ва қўлларида тўппончага ўхшаган буюмларни тутган соқолли киши тасвирга олинган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Фотосуратда эса қалин соқолли, спорт кийимидаги, кўринишидан Марказий осиёлик кишини кўриш мумкин.

Полиция ҳужумчини отиб яралаган.

Унинг қорнидан яралангани ва шифохонага ётқизилгани хабар қилинмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Полиция хабар қилишича, ҳужумчининг бир қўлида пневматик тўппонча, иккинчисида пентбойл(бўёқ сачратадиган) тўппонча бўлган.

АҚШ оммавий ахборот воситаларининг мутасадди ташкилотларга таяниб хабар тарқатишларича, ҳужумчининг шахси, манзили аниқ.

Америка матбуоти бу шахс Сайфулло (Ҳабибиллаевич) Саипов экани, 1988 йилда Ўзбекистонда туғилгани, АҚШга 2010 йили боргани ва яшаш манзили Флорида штатидаги Тампа шаҳрида бўлгани ҳақида тарқатдилар.

У шу куни юк автомобилини ижарага олгани маълум бўлган.

АҚШ Президенти Дональд Трамп Твиттерда ҳужумчини "яна бир бемор ва ақлдан озган" одам деб қоралаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002

Алоқадор мавзулар