"Ўзбеклигимдан уялиб кетяпман" - Нью-Йорк ҳужумига муносабатлар

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Нью-Йоркликларни ҳужум ларзага солди.

Нью-Йоркда одамлар устига юк машинасини ҳайдаб саккиз кишини ўлдиришда айбланаётган тошкентлик Сайфулло Соипов ижтимоий тармоқларда қизғин баҳсларга сабаб бўляпти. Кимдир уни лаънатласа, бошқалар уни тушунишга ундайди. Яна бошқалар эса унинг ўзбек эканини рад этишмоқда.

BBC Uzbek Фейсбук саҳифасида шарҳ қолдирганлар орасида ҳужумчининг ўзбек экани фактини тан олиб, ҳужум сабабларини таҳлил қилишга чақираётганлар бор.

Суҳроб Насриев: "Нимага айнан "ўзбеклар?" деган саволга менинг фикрим, бу Ўзбекистондаги ёшларнинг илми ва билими камлигида. Дунёқарашларимизнинг жуда қисқалигида. Шахснинг фикрлаши ва ўз билими кучли бўлмаса, бунақа одамга ким нима деса шунга ишониб, бўйсуниб кетиши осон бўлади. Яъни содда инсонни манипулировать қилиш осонроқ."

Абу Райҳона Абу Ҳанифа: "Ўзбек бу, адашган бўлса ҳам, биз уни сақлаб қололмадик адаштирувчиларнинг хийлаларидан, ҳимоя қилолмадик. Шу болани виждонидан, иймонидан, фидокорлигидан ва ҳак йўлда жонини ҳам аямаслигидан ҳакикий лаънатилар фойдаланди. У эса ўзбек фарзанди. Буни англай олсаларингиз эди. Ўзбек бу бизнинг боламиз, бизнинг акамиз, укамиз, бизнинг жигаримиз."

Абу Райҳона Абу Ҳанифа: "Ўша мусулмонлар ўлиб кетишади, аммо даъватчилар ялло қилиб, ям-яшил ўтлоқларда оила, бола-чақалари билан ялло қилиб, пикник қилиб юришибди."

Ҳаким Эргашев: Ё товба, нима, одамларимиз ичида ғўр ва кўрлари шунчалик кўпми? Ўзбек миллатини дунёга шарманда қиладиган даражада? Манимча, бунақа ишларда ота-оналарниям айби бор, фарзандлари тарбияси ва тақдирига бефарқлик! Демак, бунақа экстремистик, террористик ғояларга қарши курашишни, иммунитет ҳосил қилишни боланинг ёшлигидан, оиладан бошлаш керак!"

Шарҳловчилар орасида ҳужумчини оқлаб, айбни Ғарб сиёсатидан қидиришга чақирувчилар ҳам бор.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Бруклиндаги ўзбеклар ўзларига бўлган муносабат ўзгаришидан хавотирдалар.

Муҳаммад Аҳмад: "Ким адашган, ким адашмаган - сизлар қаердан биласизлар? Бу мусулмон биродар улуғ иш қилди, мусулмонларнинг қасосини олди. Сен дин душманлари оғзингга келганини гапираверма."

Зайд Джавхарович Залимов: "АҚШ қаерга бурнини суқса, ўша ерда вайронагарчилик, террор. Терроризмни келтириб чиқарган АҚШни ўзи энди мевасини териб жим есин, бурнини бошқа давлатларга суқмаслиги керак."

Дима Шакиров: "Яқинда шу йилнинг ўзида бир америкалик 50 кишини ўлдириб, 250дан ошиғини яралади, уни ҳеч ким террорист демади. Битта мусулмон одам ўлдирса, бутун дунё гапиради, ҳатто ўзининг миллати."

Яна бошқаларнинг эса ҳужумчини Ўзбекистонга алоқадор кўриш нияти йўқ.

Мая Искандарова: "Ўзбеклар, бекорга асабларингни бузманглар. Бу одамнинг Ўзбекистонга ҳеч алоқаси йўқ. Унинг Ўзбекистондан чиқиб кетганига етти йил бўлган ва у бошқа мамлакатда яшайди. Бошқа мамлакатга хизмат қилган. Ўзбек маданиятига алоқаси бўлмаган оқимларга қўшилиб кетган. Психологияси заиф одам."

Дилфуза Паризода Жовлиева: "Жуда ёлғончисизлар. Қирғизистонлик ўзбек бу, Туркия ахборотларида айтди. Ўзбеклигимидан уялиб кетяпман. Охирги пайтларда жуда ҳафа бўляпман. Ўзбекистонлик ўзбек эмас, қирғизистонлик ўзбек."

Рудольф Алаев: "Охиригача ишонгим келмаяпти, чунки ўзбекларни ёмонотлиққа чиқазиб қўяди."

АҚШдаги ўзбек ҳужумчи Сайфулло Соипов ким?

Ўзбекистон: 'Сайфулло Соипов АҚШда радикал гуруҳлар таъсирига тушган'

Алоқадор мавзулар