Дунё: Ўзбеклар нега ‘террорчи’га айланишмоқда?'

АҚШ Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Би-би-си Ўзбек Хизматининг бу ҳафталик жонли мулоқоти 31 октябрь куни Нью-Йоркда уюштирилган ва асосий гумондори сифатида Ўзбекистон фуқароси Сайфулло Соипов кўрилаётган ҳужум билан боғлиқ.

Видеони BBC O'zbekнинг YouTube каналида томоша қилинг

Таъкидлаш жоиз, бу - жорий йил ҳисобидан миллати ўзбек экани айтилаётган шахс томонидан четда уюштирилаётган тўртинчи ҳужум бўлади.

Худди шу боис ҳам, мавжуд воқеълик хориждаги ўзбекистонликлар радикаллашмоқдами, деган саволларни ўртага отган.

АҚШлик тадқиқотчи: 'Ўзбеклар террорчи эмас'

Ўзбекистон: 'Сайфулло Соипов АҚШда радикал гуруҳлар таъсирига тушган'

Ўз навбатида, радикаллашаётган бўлишса, бунинг илдиз ва сабаблари қаердаю нимада, деган баҳсу мунозараларга ҳам замин яратган.

Худди шу воқеълик манзарасида биз ҳам бу ҳафталик жонли мулоқотимизда айни шу саволларни муҳокама остига олишга қарор қилдик.

Бу хусусдаги фикрларини билиш учун мулоқотимизга Швециядан мусулмон фаоли Довудхон Обидхон ўғли ва Америка Қўшма Штатларидан "Америка овози" радиоси мухбири Навбаҳор Имомоваларни чорладик.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002