“Сайфулло Соиповнинг ҳужуми” Нью-Йоркни қўрқита олмади

Марафон Фото муаллифлик ҳуқуқи Spencer Platt

Ўзбекистон фуқароси "бош гумондори" сифатида кўрилаётган ҳужумдан беш кун ўтиб, шаҳар ўз қатъиятини намойиш этди.

Якшанба куни анъанавий Нью-Йорк марафонига мезбонлик қилди.

Унда 50000 киши иштирок этди.

Улар дунёнинг турли бурчакларидан келишган.

Марафончиларни дастаклаш учун 2.5 миллонга яқин одам кўчага чиққан.

Видеони BBC O'zbekнинг YouTube каналида томоша қилинг

Тадбир хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча чоралар кўрилган.

Югуриш йўлаклари қўм тўлдирилган юк машиналари билан тўсилган.

Мерганлар, вертолётлар ва фуқаро кийимидаги зобитлар ҳар эҳтимолга шай туришган.

40 йил деганда, унда илк бор америкалик аёл Шэлэн Фланаган ютиб чиққан.

Эркаклар орасида эса, ғолиблик кениялик Geoffrey Kamworor га насиб этган.

Сайфулло Соипов изидан: Унинг қўшнилари ва ўқитувчилари нима дейди?

"Ўзбеклигимдан уялиб кетяпман" - Нью-Йорк ҳужумига муносабатлар

Нью-Йорк 31 октябрь куни ҳужумга саҳна бўлган.

У 8 кишининг умрига зомин бўлиб, ўндан ортиғини яралаган.

Ҳужумга алоқадорлик гумони билан Ўзбекистон фуқароси Сайфулло Соипов қўлга олинган.

Унга қарши расман "террорчилик" ва ИШИД гуруҳини молиявий жиҳатдан дастаклаш айби илгари сурилган.

Сайфулло Соипов дастлабки маҳкама жараёнида "қилган ишидан пушаймон" эмаслигини айтган.

Ҳужум сатҳига яқин ерда полиция томонидан яраланган Соиповнинг ҳануз касалхонада қолаётгани ишонилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002