Ўзбекистон24 канали бензин сотишдаги “шапкавозлик”ка чек қўйишга чақирди

Телеканалга кўра барча вилоятларда бензин йўқ Фото муаллифлик ҳуқуқи Screenshot
Image caption Телеканалга кўра барча вилоятларда бензин йўқ

Ўзбекистон24 канали республика бўйлаб бензин тақчиллигига оид таҳлилий репортаж намойиш қилди. Унда айтилишича, фақат пойтахтда ва Тошкент вилоятида бензин муаммоси йўқ. Қолган барча вилоят ва туманлардаги шохобчаларда бензин сотилмаяпти.

Телеканал мухбири Наврўз Ризаев заправкалардаги охири кўринмайдиган навбатлар ҳақида гапирган.

Видеолавҳани BBC O'zbek хизматининг YouTube даги каналида томоша қилинг

Журналист қимматроқ бўлса ҳам бензин ёнилғи қуйиш шохобчаларида сотилса давлат ғазнасига пул келишини айтади.

Лавҳада бензин йўқлига сабаблар келтирилмайди.

Унда расмийлар таъкидлаганидек, олибсотарлар айбдор сифатида кўрсатилади.

Ўзбекистонда нефт маҳсулотларини олиб кириш ва уни сотишдаги монополия лавҳада тилга олинмаган.

Журналист машина сотишдаги шапкавозлик йўқ бўлганидек, бензин сотишдаги шапкавозлик ҳам йўқ бўлишидан умидворлигини айтади.

Ўзбекистонда бензин тақчиллиги ҳар йили кузатилади. Давлат ўтган йили бензин тақчиллигини ҳал этиш учун унинг нархини кескин кўтарди.

Нарх кўтаришлар бензин билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилмади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02