Қодирийнинг "Ўтган кунлар" романи инглиз тилига таржима қилинди

Марк Рис узоқ тадқиқотлар ортидан "Ўтган кунлар" таржимасини ниҳоясига етказди.
Сурат тагсўзи,

Марк Рис узоқ тадқиқотлар ортидан "Ўтган кунлар" таржимасини ниҳоясига етказди.

Ўзбек романчилигининг шоҳ асари ҳисобланган "Ўтган кунлар" романининг инглиз тилига таржимаси ниҳоясига етди. Роман келгуси йилда АҚШда китоб шаклида нашр этилиши кутилади. Асарни таржима қилган тилшунос Марк Рис Абдулла Қодирийнинг ҳаёти ва ижоди, унинг замони ва замондошлари, "Ўтган кунлар" романидаги сиймолар ҳақида theuzbekmodernist.com вебсайтини ҳам яратган.

Марк Рис билан Ибрат Сафо суҳбатлашди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002