Янгиликлар: Ўзбекистонда нималар содир бўлмоқда?

Фото муаллифлик ҳуқуқи courtesy

4 декабрнинг энг муҳим видеоянгиликлари - Видеони BBC O'zbek YouTube каналида томоша қилинг.

Матн ўрнида:

Ўзбекистонда собиқ сиёсий тутқун Мурод Жўраев оламдан ўтган. Бу ҳақда мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси хабар тарқатган. Қариндошларига кўра, Мурод Жўраев Қашқадарё вилоятидаги уйида, тўсатдан вафот этган. У 65 ёшда бўлган. Мурод Жўраев бундан икки йил бурун озодликка чиқарилганди.

Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғаний Ўзбекистонга расмий ташрифини бошламоқда. Ташриф президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифи асосида амалга ошмоқда. Томонларнинг ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳужжатлар ва тижорат шартномасини имзолашлари кутилмоқда.

Ўзбекистонлик полвонлар жаҳон чемпионатини 10 та олтин медали билан якунлашган. Яна ўндан ортиқ спортчиси совринли ўринларни қўлга киритишган. Кураш бўйича катталар ўртасидаги 11-жаҳон чемпионатига Туркиянинг Истанбул шаҳри мезбонлик қилган. Унда дунёнинг элликка яқин давлатидан келган полвонлар ғолиблик учун кураш олиб боришган.

Ўзбекистонда нималар содир бўлмоқда?

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.