Ўзбекистон янгиликлари: Президент Шавкат Мирзиёев нималарни режаламоқда?

Ўзбекистон Фото муаллифлик ҳуқуқи MAXIM MARMUR/AFP/GETTYIMAGES

7 декабрнинг энг муҳим видеоянгиликлари - Видеони BBC O'zbek YouTube каналида томоша қилинг.

Матн ўрнида:

Ўзбекистон конституциясининг 25 йиллиги муносабати билан пойтахт Тошкентда тантанали тадбир бўлиб ўтган. Президент Мирзиёев бир гуруҳ ўзбекистонликларга давлат мукофотларини топширган. Аммо анъанага зид тарзда келаётган янги йилнинг номи эълон қилинмаган. Хабарларга кўра, бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида маълум қилади.

Ўзбекистонда ўтган ой товарлар ва хизматлар нархлари даражаси кўтарилган. Жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари бир ярим фоизга қимматлаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълум қилган. Аён бўлишича, бунга асосан бензин маҳсулотларига янги нархларнинг жорий этилиши сабаб бўлган.

Андижон шаҳар ҳокими жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси хабар тарқатган. Айтилишича, ҳоким Дилмурод Раҳматуллаев шаҳар таълим муассасалари раҳбарларини уят гаплар билан ҳақорат қилган. Бу ҳақдаги тақдимнома халқ депутатлари вилоят кенгашига берилган. Ҳозирда кенгаш бу тақдимномани кўриб чиқмоқда.

Янгиликлар: Ўзбекистонда нималар содир бўлмоқда?

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.