АҚШдаги фирибгарлик тергови марказида ўзбекистонликлар

Бруклин туман прокуратураси эълони Фото муаллифлик ҳуқуқи brooklynda.org

Нью-Йоркда тиббиёт суғуртаси билан боғлиқ фирибгарлик фош этилгани, ушбу жиноят ортида самарқандлик Кристина Мирбабаева тургани ҳақида хабар тарқатди прокуратура.

Бруклин туман прокурори Эрик Гонсалес ташкил қилган матбуот анжуманида айтишича, қаллоблик йўли билан 146 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ўзлаштирилган.

Тергов давомида 2015 йилнинг 1 январидан 2017 йилнинг 30 ноябригача тиббиёт суғуртаси фирибгарлиги ҳолатлари аниқлангани ва давлатга етказилган зарар 146 миллион долларни ташкил этиши ҳақида айтган Бруклин прокурори Эрик Гонсалес.

Фото муаллифлик ҳуқуқи brooklynda.org
Image caption Бруклин прокурори вазифасини бажарувчи Эрик Гонсалес матбуот анжуманида қўлга олинган ашёвий далилар ҳам намойиш этилган.

Прокуратурага кўра, ижтимоий имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган америкаликларга 30 доллардан 40 долларгача пул таклиф қилинган ва клиникалардан бирида ҳеч зарурати йўқ тиббий текширувдан ўтиш таклиф қилинган.

Шундан сўнг ўша одам номига берилган суғурта полисидан фойдаланиб гўёки даволангани учун қайта ва қайта маблағ олинаверган.

Ушбу иш бўйича 20 шахс ҳибсга олинган.

Улар орасида бир жарроҳ ва уч врач бор.

Ҳибсга олинганларнинг аксари собиқ Шўро республикалари фуқаролари экани хабар қилинмоқда.

Ҳужжатларига кўра, 35 ёшли Кристина Мирбибаева ўрта мактаб ва олий ўқув юрти сабоқларини Самарқанд шаҳрида олган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ