Янгиликлар: Ўзбекистонда нималар содир бўлмоқда?

Нью Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

11 декабрнинг энг муҳим видеоянгиликлари - Видеони BBC O'zbek YouTube каналида томоша қилинг.

Матн ўрнида:

Шу йил бошида Истанбулда 39 кишини отиб ўлдиришда айбланаётган Абдулқодир Машарипов устидан маҳкама бошланган. Машарипов расман қуролли террорчи гуруҳга аъзолик, қотиллик ва яна қатор айбловларда айбланмоқда. Reina тунги клубига ҳужум учун масъулиятни ИШИД гуруҳи ўз зиммасига олган. Машарипов билан бирга яна ўнлаб гумонланувчилар маҳкамага тортилишган.

Нью-Йоркда тиббиёт суғуртаси билан боғлиқ фирибгарлик фош этилган. Ушбу жиноят ортида самарқандлик Кристина Мирбабаева турган. Бу ҳақда Бруклин туман прокурори маълум қилган. Эрик Гонсалеснинг айтишича, қаллоблик йўли билан 146 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ўзлаштирилган.

Қирғизистоннинг янги президенти илк расмий ташрифи билан Ўзбекистонга келади. Расмий хабарларга кўра, Суронбой Жээнбековнинг сафари 13-14 декабрь кунларига режаланган. Ҳозирча унинг кун тартибига оид маълумотлар имконли эмас. Жээнбеков 15 октябрь куни Қирғизистон президенти этиб сайланган. Ўтган бир йил ичида бу икки қўшни давлат ўртасидаги алоқалар деярли изга тушиб бўлган.

Ўзбекистонда нима гаплар? 8 декабрь хабарлари

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Алоқадор мавзулар