2018 йилда Ўзбекистонда солиқлар камайтирилади

Ўзбекистон Солиқ Кодекси

Ўзбекистон ҳукумати мажлисида 2018 йили солиқлар юкини қисқартириш, солиқ ва мажбурий тўловлар миқдорини камайтиришга қарор қилинган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Ўзбекистонда журналистлар фаолияти "соддалаштирилади"

Ўзбекистон Жаҳон банкидан 1 миллиард доллар қарз олмоқчи

Могерени: "Брюссел Мирзиёев ислоҳотларини тўлиқ қўллайди"

Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиқларини бирлаштириш орқали умумий базавий ставкани 15,5 фоиздан 14,5 фоизгача камайтириш қарор қилинган.

Шунингдек, Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси, Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига ажратмаларни ягона тўловга - давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларга бирлаштириш орқали умумий ставка 3,5 фоиздан 3,2 фоизга туширилади, бу хўжалик юритувчи субъектлар тасарруфида қарийб 411 миллиард сўм маблағ қолдириш имконини бериши айтилган.

ЎзА хабар қилишича, жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ юки даражасини фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган ҳисобрақамларига ажратмалар миқдорини 1 фоиздан 2 фоизгача ошириш ҳисобига камайтириш ва бу фуқароларнинг жамғармаларини умуман 450 миллиард сўмдан кўпроққа ошириш;

- якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқнинг аҳоли тадбиркорлик фаоллигини оширишга қаратилган ставкасини ўртача 30 фоизга пасайтириш;

- ҳудудлар хусусиятлари ва фаолият кўрсатиш жойи ҳисобга олинган ҳолда, маҳаллий ҳокимият органларига жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва қатъий белгиланган солиқлар бўйича белгиланган базавий ставкаларга нисбатан 0,7-1,3 гача камайтирувчи ва кўпайтирувчи коэффициентларни қўллаш ҳуқуқини бериш назарда тутилган.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2018 йилда ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга 34 триллион 700 миллион сўм маблағ йўналтиришни кўзлагани хабар қилинмоқда.

Ушбу хабар Интернет социал тармоқларида қизғин кутиб олинганини кўриш мумкин.

Муҳокамаларда хусусий тадбиркор ва микрофирмалар учун белгилаб қўйилган ойлик солиқни бекор қилиб, унинг ўрнига даромад солиғини жорий қилиш яхшироқ экани ҳақидаги фикрларни ўқиш мумкин.

Шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасини бекор қилиб, даромад солиғини 15-20 фоиз атрофида қилиб белгиламагунча бизнес ўзининг барча тўловларини ойдинлаштирмасдан фаолият юритишда давом этавериши борасидаги мулоҳазаларни ҳам кўриш мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ