Тошкентдаги Киночилар Уйи билан видолашув

Киночилар Уйи билан видолашаётган Фируза Хайрутдинова. Фото муаллифлик ҳуқуқи FACEBOOK/Рушена Семиногова

Tashkent City лойиҳаси учун замонавий Тошкентнинг рамзларидан бирига айланган Киночилар Уйи қурбон берилгани социал тармоқлар фойдаланувчиларини норози қилди.

Гардиан: Тошкент обод бўлиши учун одамлар ўз уйидан кўчирилмоқда

Пойтахтда қурилиши режаланган "Toshkent city" лойиҳаси

"Тошкент одам эмас, машинага қулай шаҳар"

Қатор Интернет нашрлари ва социал тармоқларда меъмор беваси турмуш ўртоғининг ижоди маҳсули билан видолашгани ҳақидаги хабар тарқалди.

Тошкентдаги Киночилар Уйи биносининг меъмори Рафаэль Хайрутдиновнинг беваси Фируза Хайрутдинованинг йиғлаб турган фотосурати Интернетда тарқалганини кўриш мумкин.

Киночилар Уйи биноси рассом ва архитектор Рафаэль Хайрутдинов лойиҳаси асосида барпо этилган.

Бино 1982 йили Осиё, Африка ва Лотин Америкаси Тошкент кинофестивали бўлиб ўтаётган кунларда очилган.

Тошкент марказида Tashkent City барпо этишга қарор қилингани, у 1 миллиард долларга баҳоланиши хабар қилинди.

Умумий майдони 70 гектар бўлган янги ишбилармонлик марказида бизнес марказлар, меҳмонхона ва ресторанлар, хиёбон ва технопарклар мўлжалланган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи mytashkent.uz
Image caption 1982 йили барпо этилган бино ҳали узоқ йиллар наф келтириши мумкин эди.

Ўзбекистонлик меъморлар, кинематографистлар ва рассомлар мамлакат раҳбариятига мурожаат қилиб Киночилар Уйини бузмасликни сўрадилар.

Бироқ бу мурожаат жавобсиз қолди ва бетакрор бинони бузишга киришилди.

Киночилар Уйи ҳали узоқ йиллар наф келтириши мумкин эди.

Архитектор ва рассом Рафаэль Хайрутдинов икки йил олдин 83 ёшида вафот этган.

Ўзбекистонлик меъморлар узоқ йиллардан буён Тошкент ёки бошқа шаҳарларни янада ободонлаштириш, чиройли қилиш важи билан тарихий, маданий қимматга эга бинолар вайрон этилгани, ёки биноларга ўзгартириш киритилгани нотўғри бўлганини айтиб келадилар.

Аммо таниқли меъмор, шаҳарсозларнинг бу борадаги фикрларига қулоқ солинмади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ