Жўрақул бобонинг ягона умиди Мирзиёевдан

Жўрақул бобо Соҳибов

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида яшайдиган 95 ёшли Иккинчи Жаҳон Уруши фахрийси Жўрақул бобо Соҳибов ўз арзини фақат Президент Мирзиёев тинглашини истайди.

(Видеони BBC O'zbek YouTube каналида ёки Facebook ва Одноклассникидаги гуруҳида томоша қилинг)

Ер устидан келиб чиққан можаро бир неча йилдан буён давом этмоқда, судда кўриб чиқилганида ҳам, Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси, Кадастр идораси масъуллари ҳам Жўрақул бобо ва фарзандларининг ҳақлигини айтганлар, расмий ҳужжатларда қайд этилган.

Уруш фахрийсини шу йил 9 май куни Сурхондарё вилоят ҳокими Эркин Турдимов хонадонига бориб табриклаган.

Ўшанда Сариосиё тумани раҳбарлари вилоят ҳокимига ер можароси ҳақида сўз очмасликни илтимос қилишган, тез кунда муаммони ҳал қилиб беришга ваъда берганлар.

Шу йилнинг сентябрь ойида Президент Мирзиёевнинг Давлат маслаҳатчиси Турсинхон Худайбергенов Сурхондарё вилоятида сайёр қабуллар ўтказди.

Жўрақул бобонинг оиласи аъзолари Узун туманида ташкил этилган Турсинхон Худайбергенов билан учрашувга боришган ва сайёр қабул бўлаётган бинога киришга ҳаракат қилганлар.

Бироқ бу гал ҳам арзу-ҳол қилишга йўл берилмаган.

Октябрь ойида Интернетда видео эълон қилганлар.

Шундан кейин оила ўзларига нисбатан босим кучайганини, милицияга терговга чақирилганларини айтмоқдалар.

Би-би-си ушбу масала бўйича Сариосиё тумани ҳокими Асқарали Жўраев билан телефон орқали бир неча марта боғланди.

Туман ҳокими бир неча маротаба мажлисда эканини, телефон орқали сўзлашиш имконияти йўқлигини айтди.

Уруш ветеранига нисбатан ноҳақлик бўлаётгани айтилганида, Асқарали Жўраев, "келиб ҳамма ҳужжатлар билан танишиш мумкинлигини, ўзларининг ҳақлигини исботлайдиган ҳамма ҳужжатлар бор"лигини айтди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002

Бу мавзуда батафсилроқ