"Ўғлимни қийнаган Тошкент ГУВДни Президент девонига арз қилдим"

Human Rights Watch вакили Стив Свердлов диндорлар арзини тингламоқда Фото муаллифлик ҳуқуқи Surat Ikramov
Image caption Human Rights Watch вакили Стив Свердлов диндорлар арзини тингламоқда

Бир гуруҳ диндорлар яқинлари Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасида қийноққа тутилганини айтиб Президент девонига шикоят қилган. Уларнинг айтишича, милиция ходимлари қийноққа тутилганларнинг бўйнига турли жиноятларни илмоқчи бўлган.

Дилдора Аъзамованинг Би-би-сига айтишича, 23 ёши Насрулло Аъзамовни Тошкент ГУВД биносида 20 киши дўппослаган. У ўғли 15 суткадан сўнг очиқликка чиққанидан сўнг ҳам ҳеч қаерга қйиноқлар бўйича шикоят қилолмаган.

Дилдора Аъзамова билан суҳбатни Би-би-си Ўзбек хизматининг YouTube канали ва Facebook даги саҳифасида тингланг.

Чунки унинг ўғлини ҳеч кимга арз қилмайсан, деб қўрқитишган ва паспортларини Учтепа туман ИИБ бермаган. Қўлида паспорти бўлмагани боис ҳеч қайси давлат идораси уларни қабул қилмаган.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Мирзиёев: "Қийноқ қўллашга ўрганган кўнгил, ўлганда қолади"

Дилдора Аъзамованинг айтишича, Президент девонида ўтирган Бош прокуратура масъули шикоят бир гуруҳ одамлардлан тушгани боис тез кунда кўриб чиқилишини билдирган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Surat Ikramov
Image caption Насрулло Аъзамовни 20 киши дўппослаган

Президент Мирзиёев қийноқларга қарши фармон қабул қилди.

Давлат раҳбари қийноқ қўллаган ҳар бир шахс жазога тортилиши муқаррар эканлигини айтди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002