Вилоятлик мардикор ўз юртида "меҳнат мигранти"ми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Yoshlar
Image caption Қашқадарёлик Шавкат Нормуродовнинг айтишича, пойтахтдаги мардикорлар ички ишлар ходимлари учун "нишон"га айланган.

"Ёшлар" телеканалида Ички ишлар мулозими пойтахтнинг мардикор бозорларидаги фуқароларни "меҳнат мигрантлари" деб атаган.

Видеони BBC O'zbek YouTube каналида томоша қилинг

Ажралишлар сабаби - уйсизлик ва ишсизлик

БМТ Конвенциясига мувофиқ, "меҳнат мигранти" деб ўзи фуқароси бўлмаган давлатда меҳнат қилаётган шахсга айтилади.

Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси катта инспектори Акмал Нишонбоев милиция ходимларининг мардикорларга муносабатини "қонуний" дея ҳимоя қилган.

Кўрсатувда иштирок этган мардикорлардан бири ички ишлар ходимларининг ўзларига нисбатан муносабатидан шикоят қилган.

Қашқадарёлик Шавкат Нормуродовнинг айтишича, пойтахтдаги мардикорлар ички ишлар ходимлари учун "нишон"га айланган.

"Биз ҳам Ўзбекистон фуқаросимиз, бизни одам ўрнида кўришмайди", - дея ёзғирган қашқадарёлик ишсиз йигит.

Унинг айтишича, милиция ходимлари уларни "ишлагани қўймайди".

Тошкент шаҳридаги тартибга мувофиқ, вилоядан келганлар вақтинча рўйхатдан ўтиши ва ундан сўнг ишга жойлашиши мумкин.

Акмал Нишонбоевнинг таъкидлашича, профилактика инспекторлари мардикорларни тўхтатиб, текширишга ҳақли.

Ўзбекистон милицияси жиноятчиларни биринчи навбатда Тошкентдаги мардикорлар ва вилоятликлар орасидан излаши айтилади.

Миллионлаб ўзбекистонликлар учун ўз давлатларининг пойтахти ёпиқ шаҳарлигича қолмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати яқин-яқингача мардикор бозорларининг мавжудлигини тан олмай келарди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002