Британия кўшиқчиси Робби Уильямс Ўзбекистонда томоша кўрсатди

Робби Уильямс
Image caption Уильямснинг гастролини миллиардер Алишер Усмонов ташкиллаштирган

Тошкентда ўтган концертни Россиянинг энг бой одамларидан бири, асли ўзбекистонлик Алишер Усмонов қўллаб қувватлагани айтилмоқда. Ижтимоий тармоқда фикр қолдирганлар миллиардер бунинг ўрнига вилоятларга газ ва ток олиб келса фойдалироқ бўлишини ёзган.

Хонанда 15 декабр куни Тошкентдаги халқаро форумлар саройида чиқиш қилди.

Робби Уильямснинг концерт давомида юбкасини кўтариб орқасини залда ўтирганларга кўрсатиши кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.

Тадбирга чипталар 1,5 миллион сўмдан 2 миллион сўмгача сотилди. Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда ўртача маош 1 миллион сўмдан ошиқроқни ташкил қилишини айтганди. Чипталар ўртаҳол одамларнинг 2 ойлик маошига тенг бўлган.

Концерт ҳақидаги янгилик маҳаллий аҳолининг турли муносабатларига сабаб бўлди.

Image caption Чипта пулларига тахминан 400 кило картошка сотиб олса бўлади

Кўпчилик кам танилган ва чипта пуллари қиммат бўлган хонандани Тошкентга олиб келишдан мақсад нималигига тушунмаган.

Маҳаллий подробно.уз сайти ушбу концертни Ўзбекистон аҳолисига миллиардер Усмонов томонидан совға бўлганини ёзган.

Яна бир мақолада қиммат сотилган чиптага Ўзбекистонда нималар сотиб олиш мумкинлигини ҳисоблаб чиқилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи instagram.com/behruz_wushu
Image caption Робби Уильямс маҳаллий мактаб ўқувчисининг Instagram ида

Робби Уильямсни кўриш учун олинадиган бир чипта пулига 377 кило картошка, 1360 нонли лаваш, 38 кило гўшт ёки 314 кило ун сотиб олиш мумкин экан.

Айрим Facebook фойдаланувчилари британиялик хонанданинг келишидан маъно кўрмаётганини билдиришди.

"Саратон хасталигига чалинган болаларга ёрдам берганида, мана бу ҳақиқий совға бўларди", деб ёзади улардан бири.

Яна кимдир мамлакатда айрим озиқ-овқат танқислиги ва электр энергияси таъминотида узилишлар манзарасида Британиянинг қимматбаҳо хонандасини олиб келиш ўринсиз эканлигини ёзган.

"Картошка олиб келиши, вилоятларга газ ва свет олиб келиши мумкин эди", дейди у.

Ўзбекистондаги одамлар мамлакат иқтисоди марҳум президент Ислом Каримов томонидан юритилган ташқи дунёга ёпиқ сиёсат туфайли катта зарар кўрганини айтади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов мамалакатни чорак аср бошқарган

Ўзбекистонда бизнес юритиш учун шароитлар йўқ, саноат ўсиши кузатилмайди. Мамлакат ҳамон хом ашё экспортига қарам.

Каримов ўлимидан сўнг ҳукуматга келган Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатга хориж сармоядорларини жалб қилишга ҳаракат қилмоқда. Россия миллиардери Усмонов ана шулардан бири.

Жаҳон шоу бизнес юлдузлари Ўзбекистонга илк маротаба келаётгани йўқ. Сўнгги бир неча йил ичида Тошкентга Италия хонандаси Андреа Бочелли, испаниялик Хулио Иглесиас ва Россия опера юлдузи Анна Нотребколар келди.

2010 йилда Тошкентда британиялик қўшичи Стинг концерт берди. Британия матбуоти кўра, англиялик Президентнинг қизи Гулнора Каримова олдида чиқиш қилиш учун келган. Унинг гонорори 1 миллион фунтни ташкил қилган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002