Ўзбекистонда пахта ўрнига қалампир экилади

Қалампир кўчатлари Индонезиядан келтирилади Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Қалампир кўчатлари Индонезиядан келтирилади

Ўзбекистон кам ҳосил берадиган пахта далаларига аччиқ қалампир экишни режалаштирмоқда. Бундай тажриба илк бўлиб, ерлари шўрлаган Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилади.

Мирзиёев кўрсатмасига кўра, 2018 йили 15 минг гектар майдонга аччиқ қизил қалампир экилади.

Қалампир кўчатлари Индонезиядан олиб келинади. Индонезия қизил қалампирларининг аччиқлик даражаси 7,8 баллни Ўзбекистонники 3,4 баллни ташкил қилади.

Видеолавҳани Би-би-си Ўзбек хизматининг YouTube каналида томоша қилинг.

Қалампир 60-80 кунда пишиб етилади. Пахтанинг очилиши учун камида 5 ой кетади. Бир гектар жойдан ўртача 2 тонна пахта олиш мумкин.

Ҳукумат 1 гектарда 16 тонна қалампир етиштириб, 3,2 тонна қуритилган аччиқ қалампир олмоқчи

Бир тонна қуритилган қалампирнинг дунё бозоридаги нархи 8 минг 600 долларни ташкил қилади.

Хуллас, давлат бир гектар жойдан 20-27 миллион сўм фойда олишни кўзламоқда.

Фермерлар ушбу даромад пахтаникидан бир неча баравар кўплигини айтмоқда. Мутахассислар қалампирнинг пахтадан камроқ сув ичишини айтади.

Қорақалпоғистон Ўзбекистоннинг сув танқис ҳудудларидан бири. Амударё Оролга деярли қуйилмай қўйган.

Бироқ мутахассислар қалампир пахтага нисбатан кам вақтга пишиб етилса-да, унинг меҳнати оғирроқ эканлигини айтмоқда.

Қалампир асосан қўлда териб олинади. Энди ўқитувчи ва шифокорлар қалампир теришга жалб қилиниши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев пахта экиб даромад кўрмаслик азоблигини айтган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002

Алоқадор мавзулар