Янги йилдан таксичилардан солиқ ундирилади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Sputnik Uzbekistan
Image caption Киракашлик Ўзбекистонда кенг тарқалган.

Ўзбекистонда 2018 йилдан бошлаб фуқароларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, йўловчи ташиш фаолиятини амалга ошириш мажбурияти юкланади.

Бу ҳақида Ўзбекистон Сенатининг 13-ялпи мажлисида гапирган бош вазир ўринбосари - молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг маълум қилди.

Унга кўра, бу тартиб тегишли лицензия олган, ўриндиқ жойлари тўрттадан ортиқ бўлмаган таксиларга нисбатан тадбиқ этилади.

Қўчқоровнинг айтишича, бу лойиҳа Президент Шавкат Мирзиёевнинг солиқлар йиғишни ошириш, даромадларни қонунийлаштириш ва қўшимча резервларни аниқлаш йўлида берган топшириқларига асосан ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон шароитида хусусий таксиларда одам ташиш энг эркин тадбиркорлик турларидан бири ҳисобланади.

Ҳайдовчиларга кўра, уни тартибга келтириш ва солиқ ундириш ҳаракатлари кўплаб оилаларнинг даромадига салбий таъсир қилиши мумкин.

Ўзбекистон: янги йилдан такси ҳайдовчиларига талаб кучайтирилмоқда

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002